«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:50
ЎЗO‘Z

Коронавирусдан тузалиб кетган аёл касаллик ҳақида сўзлаб берди

31 янв, 12:48 6 490 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусдан тузалиб кетган аёл касаллик ҳақида сўзлаб берди Фото: Reuters /Tyrone Siu
Хитойда коронавирусга чалинган Цзян фамилияли аёл касалликдан фориғ бўлгач, интервью берди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлигига таяниб ИноСМИ нашри хабар берди.

Аёлнинг таъкидлашича, у 44 ёшда бўлиб, Ушань уездининг Чунцин шаҳрида яшайди. Аёл охирги йиллар янги коронавирус тарқалиш маркази ҳисобланган Ухань шаҳрида ишлаб келган.

15 январда мен Янги йилни кутгани она шаҳримга жўнадим. Турмуш ўртоғим мени кутиб олиш учун темир йўл вокзалига келди ва менинг аҳволим ёмонлигини кўрди. У шу заҳотиёқ мени маҳаллий шифохонага олиб борди. У ерда даволашнинг дастлабки бир неча куни самара бермагач, 21 январда мени “Санься” марказий шифохонасига кўчириб ўтказиб, изоляторга жойлаштиришди. Менда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарувчи зотилжам аниқланди. Мен бу касалликка учраган Чунциндаги илк бемор бўлдим, шифокорлар ва ҳамширалар менга алоҳида эътибор билан қарашди”, деб айтган аёл.

Аёлнинг таъкидлашича, ҳар куни унга турли воситалар пуркаб туришган, вирусга ва инфекцияга қарши даволаш муолажаларини амалга оширишган, шифокорлар ҳаттоки хитой табобати усулларини қўллашган.

Охирги кунлар касалликнинг аломатлари йўқола бошлади. Шифокорлар менга жавоб бериш мумкинлигини айтишди. Шифохона даволаш учун мендан бир фэн ҳам олмади [1 фэн – 0,01 юан]. Мендан “бу касаллик қўрқинчлими?” деб сўрашмоқда. Фикримча, энг асосийси кўрқмаслик ва иложи борича яхшироқ ҳимояланиш, ҳимоя ниқобини тақиб юриш ва қўлларни тез-тез ювиб туриш зарур. Агар тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал ёки бошқа аломатлар пайдо бўлса, шу заҳотиёт шифохонага бориш лозим. Сени алоҳидалаб қўйишларидан хавотирланмаслик керак, руҳиятни чўктирмай, шифокорлар кўрсатмаларига қулоқ солиш, уларга ишониш лозим ва шунда албатта тузалиб кетасиз”, деб тавсия берган аёл.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони бир кун ичида 43 нафарга ошиб, 213 нафарга етди. Касалланганлар сони 9692 нафарни, даволанганлар сони 171 кишини ташкил қилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 1
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар