«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:22
ЎЗO‘Z

Энди Ўзбекистонда эркаклар 62, аёллар эса 58 ёшда пенсияга чиқади (ми?)

30 янв, 07:30 5 200 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди Ўзбекистонда эркаклар 62, аёллар эса 58 ёшда пенсияга чиқади (ми?) Ўзбекистонда пенсия таъминоти солидар тизимда ишлайди: айни пайтда ишлаётганлар ҳисобидан пенсия ёшига чиққанлар учун пул тўланади. Аммо тизим босқичма-босқич ўзгариши кутилмоқда.

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Медет Тлеуов 28 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Тлеуовнинг айтишича, Ўзбекистонда қарийб 15 миллион иқтисодий фаол аҳоли бўлиб, уларнинг фақат 5 миллионга яқини солиқларни расман тўламоқда, яъни даромадларини шаффоф кўрсатади. Шу туфайли пенсия таъминоти тизими айнан бугун солиқ тўловчилар қувватига чамбарчас боғланган.

Пенсия жамғармаси раҳбарияти вакилининг таъкидлашича, Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти уч поғонали тизимга алмаштирилиши кутилмоқда.

«Пенсия сиёсати фақат бир пенсия тизимига асосланиб қолмаслиги керак. Шу сабабли, тараққий этган мамлакатларда ҳар иккала тизимдан фойдаланишга асосланган уч поғонали пенсия тизими шаклланди — давлат пенсияси, жамғариб бориладиган пенсия ҳамда ихтиёрий пенсиявий суғурталаш», — деди у.

«Gazeta.uz» билан суҳбатлашган ҳукуматдаги манбанинг таъкидлашича, Ўзбекистонда пенсия ёшини оширишдан бошқа илож йўқ, аммо бу тадрижий бўлади.

«Эркакларга 62, аёлларга 58 ёшни пенсияга чиқиш даври этиб белгилаш кўзда тутилмоқда. Аммо ўзгариш бирдан барчага татбиқ этилмайди. У босқичма-босқич, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини ўйлаб, тадрижий амалга оширилади», — дейди манба.

Маълумот учун, Ўзбекистон давлат пенсия тизимини ривожлантириш ва янгилаш бўйича концепция лойиҳаси 2020 йилнинг апрель ойига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 1
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 29
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар