«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 16:46
ЎЗO‘Z

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АОКА раҳбарлигидан кетди

29 янв, 20:01 4 004 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АОКА раҳбарлигидан кетди Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда АОКА директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент администрациясига киритишгани ва ушбу мурожаатлар Президент администрацияси томонидан кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинди.

Тадбир доирасида Агентлик директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева ўз раҳбарлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ҳақида қисқа ҳисобот бериб, шунингдек, келажакдаги жамоатчилик йўналиши билан боғлиқ режалари борасида фикр билдиришди.

Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Низомиддинов Агентлик томонидан эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаб, К.Алламжонов ва С.Мирзиёеваларнинг республикамизнинг ОАВ соҳасида демократик ислоҳотларни амалга оширишда, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини оширишдаги шахсий ҳиссаларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон давлати ривожланиши йўлидаги келгуси ишларига зафарлар тилади.

Саиджанов Дилшод Мадрахимович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 1
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 96
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 58
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 41
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 59
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 4
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 80
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 18
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 96
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 158
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 72
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 243
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 285
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 181
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 84
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 44
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 297
  • Бўлимлар