«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:51
ЎЗO‘Z

«Аҳмадбой иши» бўйича 30 январь куни тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтади

29 янв, 17:25 2 709 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Аҳмадбой иши» бўйича 30 январь куни тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтади Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмад Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Х.Шермухамедов раислигида кўриб чиқилмоқда.
Судланувчилар А.Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 30 январь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 28 октябрида жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмад Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони — 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича учинчи очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон тарихидаги энг машҳур молиявий пирамидани қурган чинозлик Аҳмад Турсунбоевга 13 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, 1 йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган ва у энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жаримага тортилганди.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг 6-банди «б» кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилган.

2019 йилнинг декабрида Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Менглиев Аҳмад Турсунбоевнинг одамлардан жами 386 млрд сўм миқдорида қарзи мавжудлигини маълум қилганди. 2020 йилнинг январь ойи охирида ундан жабрланганларнинг пулларини қисман қайтариш бошланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар