«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:30
ЎЗO‘Z

Times: Ўзбекистон собиқ диктаторининг “қароқчи” қизи Суррей графлигидаги мулкидан маҳрум бўлиши мумкин

29 янв, 00:10 4 485 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Times: Ўзбекистон собиқ диктаторининг “қароқчи” қизи Суррей графлигидаги мулкидан маҳрум бўлиши мумкин Британиянинг аксилкоррупция идораси терговчилари Ўзбекистон собиқ президентининг қизига тегишли йирик ер-мулкларни хатлаш арафасида тургани хабар қилиняпти.

47 ёшли Гулнора Каримова Британияда қиммат ер-мулкларга эгалиб қилиб келган, ҳозир мана шу мулклар юзасидан суриштирув ишлари бошланган, дейди Times нашри. Бу мақолани Daily Mail нашри ҳам эълон қилди деб ёзади Sof.uz.

Суррей графлигида жойлашган, ҳозирда 30 миллион фунт-стерлингга баҳоланган Gorse Hill Manor қасри ҳам шу ер-мулклар қаторида. У 2010 йилда 18 миллион фунтга сотиб олинган. Ушбу муҳташам қаср 1912 йили қурилган, 17 акрли (6,88 гектар) боғ ва қайиқ сузадиган хусусий кўлга эга, сэр Брюс Форсис ва Бруней султонига қарашли мулкларга қўшни.

Гулнора Каримова йирик миқдордаги порахўрликларда айбланган
Гулнора Каримова отасининг бошқарув йилларида турли мақсадларда 661 миллион фунт-стерлингдан ортиқ пора олганликда айбланган. Унинг отаси Ислом Каримов 1991-2016 йилларда – мамлакат мустақилликка эришганидан токи ўлимигача Ўзбекистоннинг президенти бўлган.

“Ўзбек маликаси” 2015 йилда, ҳали отаси ҳаётлигидаёқ жиноий уюшмага бошчилик қилишда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2017 йили эса фирибгарлик ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилишда айбланиб, қамоқ муддатига яна 5 йил қўшилган.

Бу жазо аввалига уй қамоғига алмаштирилган. Аммо 2019 йил мартида “уй қамоғи шартларини бузиб кўчага чиққани ва Интернетдан фойдалангани учун” яна қайтадан аёллар жазо колониясига қайтарилган.

Фирибгарликларни тадқиқ қилиш идораси (The Serious Fraud Office – SFO) 2018 йили “ўзбек маликаси”га алоқадор бўлган британ кўчмас мулклари борлигини ошкор қилган, аммо бу мулклар айнан нималар эканини аниқлаштирмаган эди.

Gorse Hill Manor қасридаги ички сув ҳавзаси
Айни кунларда Фирибгарликларни тадқиқ қилиш идораси томонидан ошкор этилган ва Gazette журналида чиққан мақолада терговчилар Гулнора Каримова Британияда 3 та ер-мулк сотиб олганига ишониши айтилган.

Булар 30 миллион фунт-стерлингга баҳоланган Суррей графлигидаги Gorse Hill Manor қасри, Лондоннинг Мейфейр туманидаги 8 миллион фунтли ер-мулк ва Белгравия мавзесидаги 2 миллион фунт турадиган уйлардир.

Каримова 2014 йил бошидан, отаси ундан дарғазаб бўлиб, унга қарши мамлакат ичида иш очилишига рухсат берганидан кейин омма эътиборидан ғойиб бўлди.

2017 йил июлида (бу вақтга келиб Ислом Каримов аллақачон вафот этганди) Ўзбекистондаги давлат прокурорлари Британия, Ирландия, Швейцария, Франция, Латвия, Мальта, Германия, Испания, Россия, Ҳонгконг ва Бирлашган Араб Амирликларидаги Гулнора Каримовага тегишли деб кўрилган мулкларни музлатиш учун ҳаракат қилаётганликларини ошкор этди.

Ўшанда 22,9 миллион фунт-стерлингга баҳоланган Лондондаги ер-мулк ва Британия банк ҳисобларидаги 4,2 миллион фунт-стерлинг маблағ “ўзбек маликаси”га тегишли эканлиги айтилганди.

Шунингдек, Швейцариядаги кўчмас мулк ва банк маблағлари, Франциядаги Чатеу де-Гроссей ва Сент-Тропез ҳудудларидаги виллалар, Мальтадаги хусусий самолёт ҳам Гулнора Каримованинг мулки сифатида қайд этилган.

Ўзбекистоннинг собиқ биринчи хоними ўз вақтида отасининг ўрнига коррупцияга ботган мамлакатнинг етакчиси бўлиши тахмин қилинган, АҚШ элчихонаси ёзишмаларида бир сафар унинг номи “қароқчи хоним” деб қайд этилган.

Собиқ совет давлатлари доирасида энг бой ва қудратли аёл бўлган Гулнора Каримова дипломат, поп-қўшиқчи, модельер, мобил алоқа соҳасидаги муҳим шахс, умуман олганда ўзининг таъбири билан айтганда “экзотик Ўзбекистоннинг жамоли” сифатида омма олдида намоён бўлишни яхши кўрарди. Аммо у ватанида “энг манфур аёл” деб кўрилган.

Унинг пахта ва газга бой давлати “Порахўристон” (Corruptistan) деб танилган, отаси унинг юксалиши учун барча шароитларни муҳайё қилган эди. Аммо вафотидан уч йил олдин ота қизидан юз ўгирди.

Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей ўша пайтда қудрат чўққисида бўлган “малика”ни “гўзал, аммо Жеймс Бонднинг золим ходималарига ўхшайди” деб таърифлаб, “Гулнора Каримова дўзахнинг бир бўлаги – Перис Ҳилтондан бой, шубҳасиз ақлли ва ўта ишратпараст. Мен унда бу икки сифатни ҳам кўрганман. Унда Ҳарвард Университетининг магистрлик дипломи, кўплаб йирик бизнеслар, жанг санъати бўйича қора белбоғ даражаси бор. Тўртта тилда бемалол гаплашади, профессионал заргар ва дизайнер, шоир ва қўшиқчи”, деганди.

"Ўзбек маликаси" омма эътиборида бўлишни, машҳур шахслар билан тушлик ва кечаларда бирга ўтириш ва суратга тушишни хуш кўрарди

Гулнора Каримова 2017 йил июлида 455 миллион фунт-стерлингга тенг мол-мулкни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш ва 664 миллион фунт-стерлингни пора сифатида олиб, оффшор ҳисобларга ўтказишда айбланди.

У Ўзбекистон халқидан ўғирлаган пулнинг умумий миқдори 2 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган.

Унинг 28 ёшли ўғли – кичик Ислом Каримов Ўзбекистон ҳукуматини Гулнора Каримовани ўлдиришга уринганликда айблаб, онаси бобосининг, собиқ президент Ислом Каримовнинг яқин дўстлари таъқибига учраганини даъво қилади: “Улар онамни заҳарлаб, йўқ қилишни истайди. Эҳтимол, уни ҳеч қачон қамоқдан озод қилишмас. Чунки у чиқса, барча сирлар ошкор бўлади. Шунда улар жуда кўп саволларга жавоб беришига тўғри келади. Бу саволларга эса ҳеч ким жавоб бера олмайди”, дейди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар