«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:01
ЎЗO‘Z

Танзила Норбоева: "Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда"

28 янв, 09:23 2 966 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танзила Норбоева: "Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда" Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

ЎзА хабар беришича, тадбирда чиқиш қилган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президентимизнинг халқимизга йўллаган мурожаатномасида кўтарилган масалалар, уларни ҳал этиш чораларига эътибор қаратди.

«Халқимиз фаровонлигини ошириш мурожаатномада кўзда тутилган бош мақсаддир. Давлатимиз раҳбари бу йўналишда қандай муаммолар борлиги билан бир қаторда уларнинг ечимларини ҳам кўрсатиб берди. Аслида фаровонлик ҳар бир инсоннинг нормал ҳаёт кечириши учун барча шароити яхши бўлишидир. Ҳаммада шундай имконият бор, дея оламизми? Афсуски, йўқ.

Шу маънода Президентимиз камбағаллик ҳақида бежиз тўхталмади. Чунки бу муаммо мамлакатимизда мавжуд. Илгари ижтимоий соҳада ишлаганим учун ҳам мен буни яхши билсам-да, «камбағаллик йўқ», деб айтиш мумкин эмас эди. Биз буни «кам таъминланганлик», деб хаспўшлаб келдик. Ҳолбуки, бугун Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда. Муаммони очиқ айтишдан мақсад-муддао эса унга барҳам бериш учун барча чораларни ишга солишдир
», деган Танзила Норбоева.

Сенат раиси жамиятдаги мавжуд муаммолар ечимида ҳар бир тизим ўз вазифасини тўлақонли бажариши мақсадга мувофиқлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида мамлакатда кам таъминланган аҳоли сони 12−15 фоизни ташкил этиши тўғрисида гапирган ва Ўзбекистонда Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилишини маълум қилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар