«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:55
ЎЗO‘Z

Адлия вазири “ҳалоллик вакцинаси” қаерда эканини айтди

25 янв, 19:50 3 382 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазири “ҳалоллик вакцинаси” қаерда эканини айтди Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномасида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар, уларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Сессияда иштирок этган Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов мурожаатномада қайд этиб ўтилган “ҳалоллик вакцинаси” ҳақида ўз фикрини билдирди.

Вазирнинг қайд этишича, мурожаатномада “ҳалоллик вакцинаси” ҳақида сўз юритилиши билан бирга, у нима экани ҳам очиб берилди. Рақамли иқтисодиёт, шаффофлик, суд тизимининг мустақиллиги, қонун устуворлиги амалда қандай таъминланиши бўйича айтилган мулоҳазаларнинг барчаси замирида, айниқса, шаффофлик тамойилида бу вакцина.

Ўзаро соғлом рақобат бор жойда, шаффофлик бор жойда ҳеч қачон коррупцияга ўрин бўлмайди.

- Институционал жиҳатдан кейинги босқичга ўтиш жараёнида коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида орган тузиш таклиф этилди, — деди Р.Давлетов. — Ҳуқуқшунос сифатида бу ҳаракатни олқишлаймиз. Чунки маълум бир орган ўзининг асосий вазифаси сифатида бу иш билан шуғулланмаса, бари-бир биз кутган натижага эришиш қийин.

Бироқ, орган тузиш қийин эмас, лекин шу орган эртага қандай ишлаб кетади? Шунга жиддий эътибор қаратиш зарур. Чунки бизда йиллар давомида шаклланган органлар тизими бор. Уларнинг функция ва вазифалари белгиланган ҳамда улар тезкор гуруҳлар ва бошқа воситаларга эга. Шунинг учун янги орган тузишда органлардаги параллелизм яъни такрорланишни йўқотиш, ваколатларни аниқ белгилаш зарур. Энг асосийси, унинг мустақиллигини таъминлаш керак. Зеро, ҳозирдан одамларда бу орган тузилса, уни ким назорат қилади, деган савол туғилмоқда. Шунинг учун бунинг ечими – шаффофлик ва ҳисобдорлик бўлиши даркор. Ўйлаймизки, илгари сурилган янги ғоя жамиятда чинакам ўзгаришга олиб келади.

Адлия вазири ўз сўзида якунига етаётган ҳафтада бўлган сиёсий тадбирлар ичида Президентимизнинг халқимизга қилган мурожаатномаси уларинг кульминацияси бўлганини алоҳида таъкидлади. Мурожаатномада аҳолининг барча қатламига тегишли масалалар кўтарилди.

Дастурий ҳужжатда 3 дастур, 4 концепция, 6 кодекс, 15 қонун ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Яъни, бу ҳуқуқшунослар учун қилинадиган ишлар кўлами. Демак, олдимизда жуда катта меҳнат турибди. Биз, албатта, бу буни амалга оширамиз. Бунинг учун ҳаракат режаларимиз бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар