«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:12
ЎЗO‘Z

Астронавтлар биринчи марта космосда печенье пиширди

25 янв, 16:30 2 334 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Астронавтлар биринчи марта космосда печенье пиширди Фото: Meduza
Астронавтлар Кристина Кох ва Лука Пармитано космосда печенье пиширган биринчи кишилар сифатида тарихга киради. Уларнинг вазифаси микрогравитация шароитларида егулик тайёрлашга мўлжалланган печни Халқаро космик станцияда синаб кўриш эди. Бу қурилма узоқ космик парвозлар вақтида асқотиши мумкин, деб ёзмоқда Meduza'га таяниб Дарё нашри.

Декабрь ойининг охирида, Рождестводан олдин Кох ва Пармитано бешта печенье тайёрлаган. Бироқ улар печеньеларни ея олмаган, уларни SpaceХ капсуласида Ерга жўнатиш керак бўлган. Маълум бўлишича, космосда печенье тайёрлаш учун Ердагидан кўпроқ вақт керак бўлади. Ерда мазкур печеньени тайёрлаш Цельсий шкаласи бўйича 150 даража ҳароратда 20 дақиқа вақт олади.

Биринчи космик печенье печда тахминан 25 дақиқа ушлаб турилган, бироқ хамир пишмасдан чиққан. Иккинчи печенье эса 75 дақиқага печга қўйилган. У яхшироқ бўлган, бироқ унда ҳам камчилик бўлган. Тўртинчи ва бешинчи печеньелар кўриниши жиҳатдан энг омадлилари деб тан олинган, улар 120 ва 130 дақиқа пиширилган. Янги пишган печенье ҳиди биринчидан ташқари барча печеньеларда бўлган.

Ичида печеньелар бўлган SpaceХ капсуласи Ерга 7 январь куни етиб келган, бироқ тажриба натижалари икки ҳафтадан сўнг эълон қилинди. Космосда пиширилган печенье ейиш зарарли ёки зарарли эмаслигини аниқлаш учун маҳсулот лабораторияда чуқур ўрганилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар