«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:27
ЎЗO‘Z

Инсонга юқтирилган коронавируснинг дастлабки белгилари қандай?

24 янв, 07:01 10 755 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсонга юқтирилган коронавируснинг дастлабки белгилари қандай? Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган. Ушбу хасталикдан 17 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот ануманида маълумот берилди.

Санитария эпидемиология осойишталиги директори Баҳром Алматов маълум қилишича, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Шунингдек, Ухан шаҳрида эпидемиологик суриштирув ўтказилганда, айрим касалланган беморларнинг маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.

Ушбу касаллик билан оғриган бемор асосан тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилади. Хусусан, юқорида номлари келтириб ўтилган давлатларда беморлар кўкрак қафаси рентгенография кўригидан ўтказилганда, уларнинг ўпкалари шикастланганлиги аниқланган.

Бундан ташқари дастлабки маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясининг асосан ҳайвонлардан юқиши тахмин қилинган эди. Аммо бугунги кунда ушбу касалликнинг одамдан одамга юқиши маълум бўлган ва 20 нафарга яқин тиббиёт ходими мазкур хасталикни юқтириб олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хитойда тарқалган коронавирус туфайли чегарадаги санитар назоратни кучайтирди. Давлат чегараси кесишган жойлардаги Санитария-карантин пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар