«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:45
ЎЗO‘Z

Президент видеоселектори: 2020 йил учун экспорт режаси 22 фоизга оширилди

15 янв, 20:50 3 522 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент видеоселектори: 2020 йил учун экспорт режаси 22 фоизга оширилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 январь куни экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

«Жаҳонда иқтисодий рақобат тобора кучайиб бораётган ҳозирги даврда барқарорликнинг асосий омили ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллашдир.

Экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида ўтган йили мамлакатимиз экспорти ҳажми 28 фоизга ўсди. Ҳудудий саноат экспорти қарийб 2 баробарга ошди.

Мазкур йўналишдаги кўрсаткичларни янада ошириш мақсадида бу йилдан бошлаб прогноз кўрсаткичларини белгилаш ва мониторинг қилиш бўйича янги тизим жорий этилди.

Авваламбор, экспорт прогнози 3 йиллик қилиб тасдиқланди. 2020 йил режаси ўтган йилгига нисбатан 22 фоиз кўп белгиланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Видеоселектор йиғилишида экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштириш йўналишларига масъул мутасаддиларнинг вазифалари кўриб чиқилди. Ҳар бир доллардан унумли фойдаланиш бўйича ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларининг шахсий масъулияти белгиланди.

Давлат раҳбари бундан буён тармоқ ёки ҳудуднинг масаласи деган сансоларлик бўлмаслиги, экспорт прогнози ижросини таъминлашга ҳар бир вазир, хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳоким билан бирга теппа-тенг жавоб беришини таъкидлади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига жорий йилги экспорт прогнози ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиб, маҳсулотларни қаерга, қачон экспорт қилиш ва буни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш вазифаси қўйилди.

Тўқимачилик, мева-сабзавотчилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари ва автомобиль саноати каби етакчи тармоқлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига пахта толасини қайта ишлаш қувватларини 80 фоизга етказиш, янги корхоналар ҳисобига экспорт номенклатурасини диверсификация қилиш ҳамда географиясини кенгайтириш топширилди.

Мамлакат экспортёрларининг салоҳиятли бозорларга киришини енгиллаштириш учун имтиёзли савдо режимини жорий этиш, «GSP+» умумий преференциялар тизимига қўшилиш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 57
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 113
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 213
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 140
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар