«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:17
ЎЗO‘Z

Тошкентга олиб келинган тез тиббий ёрдам учун 150 та Ford қайси маблағдан харид қилинди?

14 янв, 23:45 4 264 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентга олиб келинган тез тиббий ёрдам учун 150 та Ford қайси маблағдан харид қилинди? Тошкентда тез тиббий ёрдам учун 150 та Ford русумидаги замонавий реанимобиллар топширилгани ҳақида хабар берилган эди. РШТЁИМнинг Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Сирожиддин Ҳайитметов «Kun.uz» билан суҳбатда ушбу реаномобилларнинг қайси маблағ ҳисобидан харид қилингани ҳақида гапирди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ‘Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарори асосида тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техника базасини яхшилаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ‘Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси’ ташкил этилган. Лойиҳа асосан шу жамғарма томонидан молиялаштирилди».

Нега айнан Ford русумидаги реанимобиллар танлангани ҳақидаги саволга Сирожиддин Ҳайитметов қуйидагича жавоб беради:

«Дастлаб Ford русумли автомашина танланишидан олдин жаҳон тажрибаси ўрганиб чиқилди. Ҳатто Европанинг кўплаб давлатларида бу автомашинадан фойдаланилади. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ТТЁ хизмати учун ажратилган транспорт воситалари устунлиги ва камчиликлари, ТТЁ ходимлари ва беморлар учун қулайликлари (кенглиги, баландлиги, юмшоқлиги) ёқилғи тури, ёқилғи сарфи ва бизнинг иқлим шароитимизга тўғри келиши каби бир қатор параметрлари бўйича солиштирилди ва айнан шу реанимобиллар маъқул деб топилди».

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳа самараси ўрганилган ҳолда 2020—2021 йилларда республиканинг барча ҳудудларидаги Damas санитар тез тиббий ёрдам автомашиналари босқичма-босқич алмаштирилиши режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар