«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:47
ЎЗO‘Z

Хитойда одамдан одамга юқмайдиган, лекин одамни ўлдирадиган короновирус тарқалди

14 янв, 11:29 5 937 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда одамдан одамга юқмайдиган, лекин одамни ўлдирадиган короновирус тарқалди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Хитой Халқ Республикасида рўйхатга олинган янги турдаги короновирус касаллиги тўғрисида маълумот берди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий буюросининг маълумотларига кўра, Хитой Халқ Республикасида короновируснинг янги типи эпидемияси юзага келган.

Хитойнинг Ухан шаҳар Соғлиқни сақлаш қўмитаси 2019 йил декабрнинг охирида Ухан шаҳар Хубэй провинциясида номаълум этиологияли пневмония касаллиги тарқалганлигини маълум қилган.

Хитой Халқ Республикасининг ҲТСҚ-2005 Миллий координатори маълумотига кўра, 2020 йилнинг 11 январь ҳолатига Ухан шаҳрида 41 та ҳолатда вирусли пневмония касаллиги аниқланган, улардан бир нафари вафот этган, беморларнинг 6 нафари соғайиб шифохонадан чиқарилган.

Беморлар билан мулоқатда бўлган 739 нафар, шулардан 419 нафари тиббиёт ходимлари тиббий назоратга олинган. Ҳозирча улар орасида касаллик аломатлари аниқланмаган.

Миллий координаторнинг маълумоти асосида ҲТСҚ-2005 мезонлари бўйича ушбу касалликнинг халқаро миқёсида тарқалиш хавфи ҳамда халқаро савдо ва саёҳатларга тўсқинлик йўқлиги маълум қилинган.

Эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги аниқланган.

Беморларнинг кўпчилиги юқори тана ҳарорати ҳамда нафас олишга қийналаётганидан шикоят қилган. Кўкрак қафаси рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган.

Бугунги кунда касалликнинг одамдан-одамга юқиши аниқланмаган.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда:

— Давлат чегараси кесишган жойлардаги Санитария-карантин пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказиш, айниқса, Хитой Халқ Республикасидан келаётганларга алоҳида эътибор қаратилмоқда;

— пневмония ва бошқа ўткир респиротор касалликлари аломатлари билан аниқланган беморларни алоҳидалаш ва шифохоналарга ётқизиш чоралари кўрилмоқда;

— грипп, ЎРИ ва пневмония касалликларига гумон қилинган беморларни шифохоналарга ётқизиш учун даволаш-профилактика муассасаларининг тайёргарлигини таъминлаш, беморларни даволаш учун дори-дармонлар ва дезинфекцион моддалар захираси яратилди;

— Хитой Халқ Республикасидан келаётган йўловчиларда грипп касаллигининг оғир турларига, ЎРИ ва пневмония касалликларига гумон қилинган беморлар аниқланганда лаборатория ташхисоти учун намуналар олишни ташкил этиш;

— Агентлик мутахассислари томонидан учувчилар, борт кузатувчилар, темир йўл проводникларининг билим савиясини ошириш мақсадида грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларининг клиникаси, лаборатория ташхисоти, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлари тўғрисида семинарлар ўтказилмоқда.

Касалликларнинг республикамизга кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталик aгентлиги томонидан назоратга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 322
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 131
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 127
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 107
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар