«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:32
ЎЗO‘Z

Самарқанддаги йирик автоҳалокат юзасидан расмий маълумот берилди

13 янв, 22:50 3 918 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанддаги йирик автоҳалокат юзасидан расмий маълумот берилди «Самарқанд – Қарши» йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўнлаб автомобилларнинг тўқнашуви содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Самарқанд вилоят ИИБ йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 13 январь, душанба куни соат 13:20 атрофида Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 19-километрида содир бўлган.

Воқеа жойига ЙПХ инспекторлари етиб борганда ЙТҲга учраган фақат икки машина қолганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, «Қарши—Самарқанд» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида яшовчи 29 ёшли ҳайдовчи С.П. бошқарувидаги Mercedes-Benz юк машинасининг ярим тиркамасини орқа қисмига Қашқадарё вилояти Қамаши туманида яшовчи, 29 ёшли ҳайдовчи Б.Э. бошқарувидаги Nexia-2 автомашинаси олд қисмига урилган.

Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси ва унинг йўловчилари — 63 ёшли аёл Н.Ҳ., 37 ёшли эркак Қ.Б. ва 15 ёшли қиз Р.Ч. тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига мурожаат қилган.

Ҳайдовчи «ўнг билак соҳасининг синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Йўловчи Н.Ҳ. «кўкрак қафаси ёпиқ шикастланиши, кўплаб қовурға суякларининг синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Қолган йўловчилар — Қ.Б. ва Р.Ч.га «баданининг турли соҳалари юмшоқ тўқималари лат ейиши ва шилинмалар» ташхиси қўйилиб, уйига жавоб берилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб вафот этган шахслар аниқланмаган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 12 январдан 13 январга ўтар кечаси қор ёғиб, ҳаво ҳароратининг пастлиги натижасида йўлнинг қатнов қисмида музлама ҳосил бўлганлиги сабабли юқоридаги корхона томонидан йўлнинг қатнов қисмига музламага қарши инерт материаллар (қум-туз аралашмаси, майда чақилган тош) сепиш учун 4 та MAN, 1 та «Зил» русумли юк автомобиллари, 2 та қум сепадиган ва қор курайдиган махсус техника ҳамда 303-сонли йўл бўлими бошлиғи Ф.Ҳакимов раҳбарлигида 18 нафар йўл ишчиси, шунингдек, ушбу йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга 8 та ЙПХ патруль автомашинаси ва 15 нафар ЙПХ инспектори жалб қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар