«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:23
ЎЗO‘Z

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган МЧЖ раҳбарларига жиноий иш қўзғатилди

13 янв, 10:49 2 944 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган МЧЖ раҳбарларига жиноий иш қўзғатилди Фото: Ижтимоий тармоқлар
Интернет тармоғида фуқароларнинг “Recruit Consulting Work Xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ишчилари уларга Швейцария ва Австрияда ишга жойлашишда ёрдам беришларини ваъда қилиб, хизмат учун пул олгач ваъдаларида турмаганликлари ҳақида видеоси тарқалди. Алданган фуқаролар видеомурожаатни интернетга жойлаштиришга қарор қилишган.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилишича, ўтган йилнинг июль ойида 37 ёшли Д.И., 45 ёшли М.К. юқоридаги масъулияти чекланган жамиятга мурожаат қилишган ва у ерда уларга 25 миллион сўм ва 16 миллион сўм эвазига қариндошларини чет элда ишга жойлаштириш ваъда қилинган. Шу билан бирга, корхона томонидан бир марталик консультация учун шартнома тузилиб, фуқароларга тақдим этилган. Алданган аёллар ушбу шартномаларни имзолаганлар ва тўлов тўлиқ МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилган.

Тергов давомида аниқланишича, ушбу аёллардан ташқари мазкур МЧЖга яна 22 киши мурожаат қилишган ва уларга ҳам худди шундай шартномалар тақдим этилиб, жами 445 000 000 сўм олинган. МЧЖ раҳбарлари ваъда қилган ишларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаганлар.

Ушбу факт асосида МЧЖ раҳбарларига нисбатан 2019 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар прокурори томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 4-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

2019 йил 23 декабрь куни МЧЖ офисида ўтказилган тинтув давомида ашёвий далиллар сифатида қуйидагилар топилган: имзоланган шартномалар, сертификат, муҳр ва бошқа ҳужжатлар. 2019 йил 27 декабрь куни МЧЖнинг ҳисоб рақами “музлатилди”.

ИИББ маълумотида айтилишича, “Recruit Consulting Work xususiy bandlik agentligi” МЧЖнинг жиноий фаолиятидан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин: 71-281-90-75, 71-252-55-02, 71-281-92-31, 71-281-91-85.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар