«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:06
ЎЗO‘Z

Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида

11 янв, 21:16 2 207 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович Хитой билан бўладиган ўйин олдидан Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти учун интервью берди.

Суҳбат давомида яқин ўтмишнинг машхур футболчиси саналадиган сербиялик мутахассис Осиё ва Европа футболида фаолият олиб боришнинг ўзига хос жиҳатлари, U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониш унинг учун ўзгача аҳамият касб этиши, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларининг яхши савиядаги футболчиларга айланишига ишониши, ўз вақтида “Порту” ҳамда “Бенфика” жамоалари сафида тўп суриб, қатор совринлар қўлга киритгани, шунингдек, Сербия ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлгани, эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ҳам қитъа чемпионатини ютиш ниятида экани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди:

– U-23 Осиё чемпионатига ташриф буюрган ҳар бир жамоа имкон қадар яхши натижа қайд этишга уринади. Шу боисдан ҳар бир ўйинда рақиб томонидан кучли қаршиликка дуч келиниши табиий.

– Эрон билан ўйин анча мураккаб кечди. Ҳар қандай йирик мусобақада илк ўйин осон ўтмайди, одатда. Биз ғалаба қозониш ниятида эдик, лекин якунда дуранг қайд этилди. Энди Хитой билан ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз. Рақиб – яхши савиядаги жамоа. Улар билан ўйин ҳам осон ўтмаслиги табиий. Лекин мен шогирдларимга ишонаман.

– Футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам соврин ютиш, Жаҳон чемпионати ёки Олимпиада каби йирик мусобақаларда қатнашиш жуда ёқимли. Мен ўйинчи сифатида кўп бора Португалия чемпионлигини қўлга киритганман, Еврокубокларда, Европа ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этганман. Сербия ёшлар терма жамоаси устози сифатида Европа чемпионатида ғолиб чиқиш насиб этган. Эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан катта муваффаққиятларга эришишни истайман. Айни пайтдаги асосий мақсадимиз – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш.

Шу ва шу каби саволларга берилган батафсил жавобларни бироз кейинроқ ОФК веб-сайтида томоша қилиш имконига эга бўласиз.

Манба: ufa.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 421
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 204
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 89
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 391
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар