«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 20:34
ЎЗO‘Z

Сергелида йирик ёнғин юз берди

10 янв, 09:21 2 943 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сергелида йирик ёнғин юз берди Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
2020 йил 10 январь куни соат 00:28да, Сергели тумани, Лутфикор 1-тор кўчаси 1-уйда жойлашган, “Сергели кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси” ДУК ҳудудида ижарада фаолият юритаётган МЧЖга қарашли бинонинг 4-қаватида жойлашган маиший техника ишлаб чиқариш цехи ва бинонинг том қисми 900 кв.м. майдонида ёнган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ёнғиндан бинонинг 1000 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 00:33да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:20да қуршаб олиниб, соат 03:40да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин жойига 18 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек, фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 0
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 100
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 46
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 160
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 217
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 202
  • Бўлимлар