«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:03
ЎЗO‘Z

Тошкентда «Жиҳодчилар»нинг навбатдаги гуруҳи ИИВ ва ДХХ томонидан ушланди

10 янв, 08:30 4 444 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда «Жиҳодчилар»нинг навбатдаги гуруҳи ИИВ ва ДХХ томонидан ушланди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 7 январь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирлар натижасида фаолияти Ўзбекистонда тақиқланган «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу шахслар Ўзбекистон ҳудудида Сурияда паноҳ топган террористик уюшма аъзоларининг топшириқларини бажариб келган. Улар аҳоли орасида қонунга хилоф равишда тарғибот олиб бориб, «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқимининг ғояларини тарқатган ҳамда шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган.

Шунингдек, улар Ўзбекистондаги ёшлар орасида ўзларининг ақидапарастлик ғояларини сингдириб, Сурия ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилиб, жиноят содир этишга даъват қилган. Таъкидланишича, ушланган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва процессуал тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўраймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган. Аввалроқ, 2019 йилнинг 23 октябрь куни ҳам Тошкент шаҳрида мазкур оқимнинг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар