«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:50
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги тараққиёт кушандасига қарши қандай курашяпти?

09 янв, 10:15 2 456 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазирлиги тараққиёт кушандасига қарши қандай курашяпти? Жиддий ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистон учун коррупцияга қарши кураш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг кушандаси экани маълум.

2017 йилнинг 3 январида «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонун имзоланди. Таъкидлаш жоиз, бу Шавкат Мирзиёев президентлик лавозимини эгаллагандан кейин имзоланган илк қонун бўлиб, уни Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти приоритетлари ҳақида берилган илк сигнал сифатида баҳолаш мумкин.

Буни яхши англаган Адлия вазирлиги ўз тизимида коррупцияга қарши ўзининг қатъий позициясини билдириб, жиддий амалий чора-тадбирларни қўллашга киришди.

Аҳд ва ирода
Энг асосий мақсад – адлия органларини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш деб белгиланди. Аммо бу осон иш эмас. Бунда тартиб, қатъийлик бўлмас экан, коррупцияга қарши курашиш баландпарвоз гап бўлиб қолаверади.

Таъкидлаш жоиз, адлия тизими авваллари ҳам коррупция кўрсаткичи энг юқори давлат органлари сафида турмас эди. Аммо нотариусга иши тушган одамки, бу иллатдан азоб чекканини ҳам рад этиб бўлмайди.
Адлия вазирлиги ушбу муаммо билан курашга жиддий бел боғлади ва нотариат тизимидаги коррупцияни жиловлашга муваффақ бўлди.

Ўз-ўзини тозалаш
Энди тизимда ишлаш принциплари ҳам, иш усуллари ҳам, умуман ходимларнинг дунёқараши ҳам ўзгарганини кўриш мумкин. Бунга, аввало, кадрлар билан ишлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилгани сабаб бўлди.

Кейинги икки йилда Адлия органлари ходимларининг иш ҳақини уч марта оширишга эришилди. Мантиқ оддий: яхши маош оладиган ходим, аввало, иш жойини йўқотишдан қўрқади, қолаверса, қонуний даромади етарли бўлса, ноқонуний йўл билан пул топиб, номи булғанишини истамайди.
Шунингдек, вазирлик коррупцияга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ички норматив ҳужжатлар базасини яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, 2018 йил 7 июнда Адлия вазирининг буйруғи билан «Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тартиби тўғрисида»ги низом қабул қилинди.

Ушбу низом раҳбар ва ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, ўрганишлар текширишлар ўтказиш, давлат хизматлари кўрсатишни мониторинг қилиш мақсадида рейдлар ва «сирли мижоз» тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.

Шунингдек, мазкур буйруқ билан «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида»ги низоми тасдиқланган.

Мазкур низом адлия органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда уларда қонунларга ҳурмат руҳини шакллантиришга қаратилган. Чунки коррупция билан фақат жазо чораларини қўллаш орқали самарали курашиб бўлмаслиги барчага аён.

Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилди, коррупцияга қарши курашиш Кенгаши тузилди, «Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати» тасдиқланди ва ҳоказо.

2019 йил 20 майда эса «Коррупция фактлари ҳақида ишончли хабар берганлиги учун адлия органлари ва муассасалари ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Яъни тизимда ўз-ўзини тозалаш механизми ишга туширилди.
Эндиликда, ҳар қандай даражадаги лавозимда ишлаётган ходим коррупциявий ҳуқуқбузарлик содир этса, адлия у билан хайрлашади.

Комплеанс назорат
Адлия тизими учун коррупциядан холи бўлиш принципиал масала. Чунки ўзи коррупциядан халос бўла олмаган орган қандай қилиб жамиятда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиши мумкин? Бунга унинг на маънавий ҳаққи, на жисмоний имконияти бўлади.

Шу мақсадда 2019 йилнинг октябр ойидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашишнинг «комплеанс назорат» тизими жорий этилди. Мақсад – соҳада пора олиш учун мутлақо имкон қолдирмаслик.
Шу сабабли дунёнинг етакчи KPMG компанияси билан ҳамкорликда махсус лойиҳа ишга туширилди.

Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни дарҳол ва ўз вақтида етказилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида @antikorbot номли махсус бот яратилди.

Махсус бот орқали шу кунга қадар 2 мингдан ошиқ тезкор хабарлар келиб тушди. Бу хабарларга асосан ўтказилган хизмат текширувлари натижасига кўра тизимда ишлаётган ходимларга нисбатан тегишли жавобгарликка тортилди.

Шаффофлик ва очиқлик
Шаффоф тизимда коррупцияга ўрин бўлмайди. Образли айтадиган бўлсак, коррупция – қоронғуликда яшайдиган қонхўр мавжудот кабидир, шаффофлик ва ёруғликда у ўлади.

Максимал даражадаги шаффофликни таъминлаш мақсадида адлия вазирлигида «Очиқ адлия» дастури қабул қилинди. Дастур фуқаролар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш имконини кучайтирди. Эътибордан четда қолаётган камчиликлар, қолаверса, ўз вазифасини лозим даражада бажармаётган ходимларни аниқлаш бўйича бевосита жамоатчилик ёрдамига таянилмоқда.

Очиқликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири, бу шубҳасиз, молиявий маълумотлардир. Молиявий маблағларнинг сарфи, қайдан келиб қайга кетаётгани, нима мақсадларда ажратилаётгани, умуман, Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларининг молиявий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар вазирлик веб-сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Бунда харажатлар, уларни амалга оширилиши билан боғлиқ ҳисоботлар, харид қилиш билан боғлиқ шартномалар рўйхати билан танишиш мумкин бўлади.

Адлия органларининг ҳар йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот бериш тизими яратилди. Мазкур ташаббус 2018 йил якунлари бўйича амалга оширилди ва «Адлия ҳисобот беради» номли рисола тайёрланиб, кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Халқаро ҳамкорлик
Коррупция – чегара билмас бало. Transparency International ташкилотининг хулосасига кўра, жаҳонда коррупцияни жиловлаш бўйича ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Чунки ташкилот рейтингида жаҳон мамлакатларининг учдан икки қисми 50 баллдан кам кўрсаткич қайд этиб турибди.

Аммо коррупцияга қарши самарали кураш олиб бораётган, бу борада катта натижаларга эришган мамлакатлар бор. Табиийки, велосипедни қайта кашф этгандан кўра, коррупцияга қарши курашда халқаро тажрибадан унумли фойдаланиш мақсадга тезроқ етишга замин ҳозирлайди.

Шу мақсадда Адлия вазирлиги халқаро коррупцияга қарши курашувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Халқаро ташкилотларнинг маърузалари ва тавсиялари ўрганиб чиқилди ва уларга асосланиб таҳлилий материаллар тайёрланди.

Адлия тизимидаги ҳар бир ходим онгига, у ким бўлишидан, лавозимидан, ўтмишдаги хизматларидан қатъи назар, ҳалол ишламаса,ундан воз кечилиши етказилди.
Адлия коррупцияга қарши курашдан тўхтамайди, чунки ҳали олдинда қилинадиган талай ишлар бор. Асосийси, бу борада ирода ва қатъият билан ҳаракат қилинмоқда.

Ж.Узаков,
Адлия вазирлиги масъул ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар