«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:15
ЎЗO‘Z

Теҳронда қулаган самолёт йўловчилари сонига аниқлик киритилди, уларнинг кўпчилик қисми эронликлар

08 янв, 13:50 3 285 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Теҳронда қулаган самолёт йўловчилари сонига аниқлик киритилди, уларнинг кўпчилик қисми эронликлар Фото: EPA/Vostock-photo
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа хизмати (СНБО) «Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпаниясининг Теҳрон яқинида ҳалокатга учраган йўловчи самолётида бўлганлар сони ҳақида маълумот берди. Самолёт Эрон пойтахтидан Киевга парвоз қилаётган эди.

Маълум қилинишича, Boeing-737 бортида жами 167 йўловчи ва экипажнинг 9 нафар аъзоси бўлган. Украина бош вазири Алексей Гончарукнинг тасдиқлашича, самолётдаги 11 киши - 2 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси Украина фуқаролари эди.

Украина элчихонаси ҳозирча ушбу самолёт ҳалокати теракт оқибатида рўй бергани ҳақидаги тахминларни истисно қилган.
Ўз навбатида, Эрон нашрлари тарқатган маълумотга кўра, самолётда жами 179 киши бўлган, шундан 147 нафари эронликлар ва 32 нафар хорижлик.

Маълумотларга кўра, йўловчиларнинг аксари Канадада таҳсил олувчи эронлик талабалар бўлишган.
Эрон томони ҳалокатга самолёт двигателида ёнғин чиқиши сабаб бўлганини билдирган.

«Агар самолётни ракета урганида у ҳаводаёқ портлаган бўларди», деган Эроннинг Йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги расмийси Кассир Низами Boeing’га ракета урилгани ҳақидаги хабарларни рад эта туриб.

Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқда Эронда ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари орасида ўнлаб канадаликлар бўлгани тўғрисида тасдиқланмаган маълумот тарқалганди:

• Эрон фуқаролари - 71 нафар
• Канада фуқаролари - 73
• Германия фуқаролари - 4
• Буюк Британия фуқаролари - 3
• Швеция фуқаролари - 8
• Афғонистон фуқаролари - 6
• Украина фуқаролари - 2 нафар йўловчи ва экипажнинг 9 нафар аъзоси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 251
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар