«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:14
ЎЗO‘Z

Тошкентда Гулнора Каримовага оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди

08 янв, 12:17 4 013 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда Гулнора Каримовага оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилмоқда.

Аввалроқ, Бош прокуратура томонидан «жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган» Гулнора Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунлангани маълум бўлганди.

Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

У Ўзбeкистон Бош прокуратураси томонидан триллионлаб сўм даромадни солиқдан яширганлик, ўзгаларнинг триллионлаб сўмлик мулкини товламачилик билан тортиб олиш ва қарийб 2 миллиард АҚШ долларини хорижда бeркитиш каби жиноятларда айбланган.

Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилганди.

2017 йилнинг 18 декабрида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримовага жазо 2018 йилнинг 1 июлида 5 йилга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.

Лекин уй қамоғида ўтирган Гулнора Каримова Ўзбекистонга етказилган зарарни қоплашга фаол қаршилик қилгани, шунингдек чекловларни бузгани учун 2019 йилда Зангиотадаги қамоқхонага қайтарилган.

Гулнора Каримова энди унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддатини умумий тартибли колонияда ўтамоқда.

2019 йилнинг декабрь ойида бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан навбатдаги жиноят иши бўйича маълумот берган, унга кўра у ўлпон йиғиш ва қўрқитиб, мулкларни тортиб олишда айбланаётгани айтилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 257
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 383
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 95
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 230
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 170
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 206
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар