«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:31
ЎЗO‘Z

Кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг хавфли эканлиги исботланди

08 янв, 09:20 5 155 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг хавфли эканлиги исботланди Макмастерс университетининг Эндрю Менте бошчилигидаги олимлар гуруҳи кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг организмга фойдали эмаслиги, аксинча унинг юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини исботлашди. Тадқиқот натижалари Lancet журналида чоп этилган.

Халқаро тадқиқотда дунёнинг 49та давлатидан 130 минг киши иштирок этди. Олимлар тузни кам истеъмол қилиш ва юрак-қон томири тизими касалликлари ўртасидаги боғлиқликни топишга ҳаракат қилиб кўришди. Тадқиқотда юқори ва нормал қон босимига эга кишилар алоҳида ўрганилиб, натижалар таққосланди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, организмдаги туз миқдори муайян кўрсаткичдан пастга тушса, бу жиддий хавф уйғотади. Шу билан бирга натрийнинг юқори қон босимига эга кишилар учун зарарли эканлиги таъкидланди. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, дунё аҳолисининг атиги ўн фоизигина туз истеъмолини камайтириши керак, қолганларга эса бундай парҳездан фойда йўқ.

Бугунги кунда парҳезшунослар соғлиқни сақлаш мақсадида кундалик рациондан тузни камайтиришни маслаҳат беришади, бироқ бу, аксинча, юрак ва қон томирларидаги муаммоларни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, тузни доимий равишда кўп истеъмол қилиш (кунига беш граммдан кўп бўлса) қон босимининг ошишига олиб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 99
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 207
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 94
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 310
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 137
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар