«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:40
ЎЗO‘Z

Самарқандда тунги пойга уюштирган «форсажчилар» қамалди (фото, видео)

07 янв, 23:45 8 949 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда тунги пойга уюштирган «форсажчилар» қамалди (фото, видео) Жорий йилнинг 6 январь куни ижтимоий тармоқларда Самарқандда «Жигули» автомашиналари иштирокида пойга уюштирилганлик ҳолати акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, пойгачилар кимлиги аниқланди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Маълум бўлишича, 1991 йилда Самарқанд туманида туғилган Ш.С. ва 1992 йилда Самарқанд туманида туғилган, транспорт воситаларини таъмирлаш (электрик) билан шуғулланувчи уста Х.С. томонидан тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан туриб «Ваз-210130» русумли қизил рангли «Жигули» автомашинасини бошқарган. Шунингдек, оқ рангли «Ваз-2101» русумли иккинчи транспорт воситаси 1992 йилда Жомбой туманида туғилган фуқаро Бобир Абдураҳмановга тегишли эканлиги аниқланган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ
2019 йилнинг 24 декабрь куни соат тахминан 23:45 атрофида транспорт воситасини таъмирлаб бўлганидан сўнг Б.А. ҳамда Х.С. автомобилларни синаб кўриш мақсадида пойга уюштирган. Бу орқали улар жамоат тартибини бузган ҳолда фуқароларнинг тинчлигини бузиб, майда безорилик ҳаракатларини содир қилган.

2020 йил 6 январь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ш.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми билан, Х.С.га нисбатан МЖтКнинг 128-5-моддаси 2-қисми, 135-моддаси 2-қисми ва 125-моддаси 5-қисми билан ҳамда Б.А.га нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 5-қисми, 128-5-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ
Маълумотларга кўра, Тойлоқ туман маъмурий судининг 6 январь кунги ҳукмига кўра, Б.А. ҳамда Х.С. МЖтКнинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 191
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар