«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:52
ЎЗO‘Z

ЙПХ ходими мобил камерага ёзилган қоидабузарлик тасвирини ҳайдовчига кўрсатишга мажбур эмас

03 янв, 10:57 3 240 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЙПХ ходими мобил камерага ёзилган қоидабузарлик тасвирини ҳайдовчига кўрсатишга мажбур эмас Йўл патрул хизмати ходимлари мобил камера билан хизмат ўташни бошлади ва шу муносабат билан йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан ҳайдовчилар ва йўл ҳаракатининг барча қатнашчиларига мурожаат қилинди.

«Ҳурматли йўл ҳаракати қатнашчилари!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низом талабларига асосан 2020 йилнинг 1 январ кунидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар.

Шу муносабат билан, ЙПХ ходими Сизни тўхтатиб мулоқотга киришганда, мазкур мулоқот мобил камерага ёзиб олинишини, келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этсангиз, айбингизни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ходимлар томонидан фойдаланилаётган мобил камералар, ходимнинг йўл ҳаракати иштирокчилари билан ўзаро мулоқотини тасвирга олиб, ушбу мулоқотнинг самимий, хушмуомалалик асосида бўлишига ҳамда зиддиятли ва нохуш вазиятларни, шунингдек, коррупция ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Айрим ҳолларда эса ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза ва шикоятлар билдирилганида, ушбу видеоёзувлар ҳолатга ойдинлик киритишга ёрдам беради.

Шу ўринда фуқаролардан келаётган айрим саволларга тўхталадиган бўлсак:
- мобиль камерадан ЙПХ ходимнинг йўл ҳаракати қатнашчиси билан мулоқотини тасвирга олиш учун фойдаланилади;
- ЙПХ ходими ҳайдовчига, унинг содир этган қоидабузарлигининг видеотасвирини кўрсатиб беришга мажбур эмас;
- барча хизматга жалб этилаётган ходимлар мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўтайдилар. ЙПХ ходимининг мобиль камерасиз хизмат ўташига йўл қўйилмайди;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низомнинг 18-бандига асосан йўл ҳаракати қатнашчилари хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалар.

Кўриниб турибдики, амалга оширилаётган бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси биринчи навбатда Сиз учун, Сизнинг хавфсизлигингиз ва қонуний манфаатларингизни ҳимояси учун амалга оширилмоқда. Шундай экан, яратилаётган шароитлардан тўғри ва оқилона фойдаланишларингизни, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишларига муносиб хисса қўшишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 646
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар