«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:04
ЎЗO‘Z

Сурхондарёда 3та машина иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

30 дек, 10:13 4 024 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сурхондарёда 3та машина иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
2019 йил 29 декабрь куни 18:30ларда, Сурхондарё вилояти Денов туманидан ўтган 4Р100 “Мангузар-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов” автомобиль йўлининг 167-км.да ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматига кўра, ҳайдовчи, Олтинсой туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.А. “УАЗ” русумли автомобилини бошқараётиб, шу йўналиш бўйлаб олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Трактор”ни қувиб ўтиш учун йўлнинг қарама-қарши ҳаракат бўлагига чиққан вақтида автомобилга ортилган юкнинг оғирлиги сабабли бошқарувни йўқотиб ағдарилган.

Шу йўналиш бўйлаб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, Денов туманида яшаган, 1999 йилда туғилган Т.Ш. ўз бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли автомобилини “УАЗ” автомобили билан тўқнашувини олдини олиш мақсадида рулни ўнга бурган вақтида, автомобиль бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилган.

Шунингдек, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Узун туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Т.Ш. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомобили “УАЗ” автомобили билан тўқнашган.

Натижада “ВАЗ-2107” автомобили ҳайдовчиси Т.Ш. ва йўловчиси, Денов туманида яшаган, 1998 йилда туғилган Т.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Автомобилнинг бошқа йўловчилари, Денов туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Х.Ф. ва 1997 йилда туғилган Ж.Ж. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га асосан ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш вақтида, ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.

Шунингдек, ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:

ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;

қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шартлиги эслатиб ўтилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 46
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар