«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:24
ЎЗO‘Z

Instagram’да энг кўп пул топган кишилар маълум қилинди

29 дек, 22:00 3 145 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Instagram’да энг кўп пул топган кишилар маълум қилинди Футболчи Криштиану Роналду 2019 йилда Instagram ижтимоий тармоғида энг кўп пул топган киши бўлди. У Buzz Bingo компанияси томонидан тузилган энг бой “инстаграмчи” юлдузлар рўйхатига етакчилик қилмоқда.

Маълум қилинишича, футболчи йил давомида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали 38,2 млн фунт стерлинг ишлаб топган. Экспертларнинг баҳолашича, Роналдунинг ҳар бир ҳомийлик пости унга 780 минг фунт стерлинг келтирган.

2-ўринни яна бир футбол юлдузи - Лионель Месси эгаллаган. У 2019 йилда Instagram орқали 18,7 млн фунт стерлинг ишлаб топган. Унинг саҳифасидаги бир реклама постининг ўртача нархи 518 минг фунт стерлинггача етиши мумкин.

Футболчилар Instagram’да спорт брендлари, чипслар ва бошқа маҳсулотларни реклама қилиш орқали даромад оладилар.

Етакчи учталикдан америкалик супермодел Кендалл Женнер ҳам жой олган. У ижтимоий тармоқ ёрдамида 12,7 млн фунт стерлинг ишлаб топган. Шунингдек, етакчи ўнталикдан унинг синглиси Кайли Женнер (8-ўрин) ва опаси Хлоя Кардашьян (10-ўрин), Дэвид Бекхэм, қўшиқчи Селена Гомес, Неймар, Златан Иброҳимович ва Рональдиньо ҳам жой олган.

Жорий йилнинг март ойида Кайли Женнер ўз бойлигини ўзи ишлаб топган дунёдаги энг ёш аёл миллиардерга айланганди. Модел ва тадбкиркор бундай муваффақиятга ижтимоий тармоқлар эвазига эришганини тан олган, чунки ўз бизнесини бошлашдан олдин уларда кўплаб обуначиларга эга бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 1
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар