«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:55
ЎЗO‘Z

ДХХ қарийб 11,5 кг “гашиш” ва “опий” гиёҳванд моддалари савдосига чек қўйди

27 дек, 20:00 3 036 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ қарийб 11,5 кг “гашиш” ва “опий” гиёҳванд моддалари савдосига чек қўйди Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистон Республикаси фуқароси “М.А.” Қува туманидаги деҳқон бозори ҳудудида 8 кг. 698 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси билан ушланди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик моддаси мамлакатимизга Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Бошқа бир ҳолатда эса “Водил - Фарғона” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Фарғона туманида яшовчи “Т.Б.” бошқарувидаги “Tracker” русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, 504 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида аниқланишича, “Т.Б.” ушбу оғуни Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Қадамжой туманида яшовчи шахсдан 1.500 АҚШ долларига сотиб олган ва айланма йўллар орқали Фарғона туманига олиб кирган.

Бу каби гиёҳванд моддалар савдоси Андижонда ҳам фош этилди. ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Асака туманида яшовчи, муқаддам судланган “Ю.С.” ва унинг шериги “Т.М.” 802 гр. «гашиш» гиёҳвандлик моддаси билан ушланди. Улар ушбу гиёҳванд моддани Марҳамат туманида яшовчи, “Ф.Ф.”дан 9.900 АҚШ долларига сотиб олганликлари маълум бўлди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу ишга алоқадор бўлган “Ф.Ф.” ҳамда “А.М.”лар ҳам ушланди ва “Ф.Ф.”нинг ёнидан гиёҳванд модда савдосига тегишли бўлган 2.600, “А.М.”нинг ёнидан эса 7.300 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида муқаддам судланган маҳаллий фуқаролар “Б.У.” ва “Э.Б.” қўшни Тожикистон Республикасидан олиб келинган 995 гр “опий” гиёҳванд моддасини 8000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида қўлга олинди. Шунингдек, дастлабки суриштирув ишлари вақтида “Э.Б.”нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда хонадон ҳовлисига 490 грамм “гашиш” моддаси қўмиб қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида жами 10 кг 494 гр «гашиш» ва 995 гр “опий” гиёҳвандлик моддалари мусодара этилди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар