«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:01
ЎЗO‘Z

Ватанпарварлик ойлиги қизғин ўтмоқда (фото)

27 дек, 17:01 10 592 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ватанпарварлик ойлиги қизғин ўтмоқда (фото) Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси етакчилигида барча вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ватан тараққиётига хисса қўшаман” шиори остида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Когон шаҳридаги ватанпарварлик синфи ўқувчилари ўртасида “Мен ҳам гвардиячи бўламан” номли спорт мусобақаси ва маданий маърифий тадбир ўтказилди.

Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўлинмасига бириктирилган мактаблардаги ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчиларининг Фарғона шаҳри Темурбеклар мактабига ташрифи амалга оширилди. Ташриф чоғида ёшлар Темурбеклар мактабида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ҳарбий хизматчилари томонидан Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманидаги 112 ва 223-мактаб ўқувчилари билан “Мен ҳам Ватан химоячиси бўламан” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ва “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилди.

Шунингдек, Жиззах вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан Ш.Рашидов туманидаги 27-мактабда 400 га яқин ўқувчилар жалб қилинган ҳолда “Армия ёшлар нигоҳида” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилиб, унда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Жиззах шаҳридаги 22-мактаб ўқувчилари ўртасида “Қўл жанги” спорт тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Тадбир якунида ҳеч бир иштирокчи эътиборсиз қолмади ва бошқарма бошлиғи номидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия ва Халқ таълими бошқармалари, вилоят ёшлар иттифоқи кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти, Вилоят болалар ўсмирлар спорт бошқармаси, 2-сонли мусиқа мактаби, Санъат коллежи оркестр жамоаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар болалар ўсмирлар спорт ўйингоҳида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида 2000 дан ошиқ Халқ таълимига қарашли мактаб ўқувчи ёшлари билан консерт дастури, кўргазмали чиқишлар ва қурол-аслаҳа кўргазмаси ҳамда ҳарбий техника паради ўтказилди.

Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси Қўқон шахри 8-мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари билан “Қуролли Кучларимизнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва роли” мавзусида тарғибот машғулотлари ташкиллаштирилди.

Андижон вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан Андижон тумани 31-мактабнинг 5-6-7-синф ўқувчилари билан “Мен ҳам ҳарбий бўламан” мавзусида 300 дан ортиқ ўқувчи ёшлар жалб қилинган ҳолда Ватан ҳимоячиларига бағишланган бадиий кеча ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу тадбирларнинг давоми сифатида Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан Навоий шаҳридаги “Қатағон қурбонлари музейида” уч авлод учрашуви ва Навоий шаҳар 1-мактаб ўқувчилари билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Албатта, “Ватанпарвалик ойлиги” муносабати билан юртимиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар армия ва халқ якдиллигини мустаҳкамлашда ҳамда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, шижоат ва мардлик туйғуларини уйғотишда муҳим аҳамият касб этади.
Ватанпарварлик ойлигига бағишланган шу каби ишлар республикамизнинг турли ҳудудларида қизғин давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар