«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:21
ЎЗO‘Z

Нотўғри ташхислар ёки ҚҚС кичик бизнесни ўлдирадими?

26 дек, 22:55 2 671 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нотўғри ташхислар ёки ҚҚС кичик бизнесни ўлдирадими? Таниқли иқтисодчи мутахассис Юлий Юсупов солиқ ислоҳотларининг ҚҚС билан боғлиқ қисмидаги ютуқлар ва камчиликлар ҳақида ёзди.

Фейсбукда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисоби ҳақидаги пост остида қолдирилган фикр: «Солиқ калькуляциялари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмасам-да, кичик бизнес вакиллари фикрига қараганда, ҚҚС уларга қаттиқ зарба беряпти ва фақат катта ўйинчилар учун қулай муҳитни яратмоқда».

Тўғри ташхис қўйиш қанчалик муҳимлигини англаш учун шифокор бўлиш шартмас. Шу туфайли (агар тегишли тиббий малака бўлмаса), ўз-ўзини даволаш билан шуғулланмаслик ёки саводсиз шифокорларга ишонмаслик лозим. Нотўғри ташхис билан «тўғри» даволаш беморга шифо эмас, ўлим келтириши мумкин.

ҚҚСга ўтиш муаммолари
2019 йилда ҚҚСга ўтган кўплаб корхоналарнинг (ҳаммасини эмас, кўпчилигининг – баъзи корхоналар бундан ютиб ҳам чиқди) муаммолари нимада?

Улар учун солиқ юки ошди. ҚҚС кўп харажат талаб қиладиган солиқ бўлгани учун, унга ўтгандан кейин, корхоналарнинг солиқ юки ошди. Шу туфайли «ҳаммасига ҚҚС айбдор» деган хулоса келиб чиқмоқда. Бу эса касалликнинг асосий сабабини ҳароратнинг кўтарилишига боғлашга ўхшайди. Бироқ, юқорида айтганимиздек, нотўғи ташхис – нотўғри даволашга олиб келади.

Бизнесга тўғри ташхис қўйиши керак бўлган баъзи одамларнинг (бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари) билимсизлиги ёки шахсий манфаатдорлиги (уларнинг бизнесида ҚҚС фойдали эмас, бухгалтерларга ҚҚСни ҳисоблашдан кўра, ЯСТни ҳисоблаш осонроқ) натижасида жаҳолат оловига ўтин қалаши, «Сизларни огоҳлантирган эдик, ҳаммасига ҚҚС айбдор» деб жар солиши билан вазият мураккаблашмоқда.

Таъкидлайман, гап молиявий хизматлар соҳасидаги барча мутахассислар ҳақида эмас, балки баъзи виждонсиз ва/ёки малакасизлар ҳақида кетмоқда.

Ташхис қўйишга қайтамиз. Аслида бизнес ҚҚСдан эмас, балки солиқ юкининг оғирлиги ва уларни турли режимдаги корхоналар ва ҳатто алоҳида субъектлар (индивидуал имтиёз олганлар) ўртасидаги тақсимотининг нотекис эканидан азият чекмоқда.

Аслида жуда кўп (ўн минглаб) корхоналарнинг ягона солиқ тўловидан (ЯСТ) ҚҚСга ўтказилиши – шубҳасиз, прогрессив қадамдир. Чунки ЯСТ ва оборотдан олинадиган бошқа солиқлар – ихтисослашув, ижтимоий меҳнат тақсимотининг, демакки иқтисодиётимиз келажагининг қотилидир. Солиқ ислоҳотисиз Ўзбекистон иқтисодиётини дунё хўжалигининг хом-ашё ўсимтаси сифатида қотиб қолишига маҳкум қилган бўлар эдик.

Ислоҳотларнинг жуда ҳам идеал тарзда (юмшоқ айтганда) ўтказилмагани ва натижада кўплаб корхоналарга қўшимча қийинчилик туғдиргани бошқа масала.

Кўплаб мутахассисларнинг қатъий тавсияларига қарамай:

Натижада бизнеснинг кўпчилик қисми солиқ ислоҳотларидан азият чекди.

Ҳукумат солиқ ислоҳотига тузатишлар киритди
Ҳукумат бу камчиликларни англади. Шу туфайли, 2019 йил ўрталаридан ислоҳотларга бу муаммоларни бартараф қилиш бўйича тузатишлар киритилмоқда:
- ниҳоят ҚҚС 15 фоизга туширилди;
- имтиёзлар ва истиснолар бир чеккадан бекор қилинмоқда;
- баъзи «оламшумул» янгиликлардан, жумладан соддалаштирилган ҚҚСдан воз кечилмоқда;
- ҚҚСни тўлаш электронлаштирилмоқда;
- ҚҚСни қайтариш механизмлари ишга тушяпти (аввал ҚҚСни фақат экспортда қайтариш мумкин эди);
- аграр соҳа қисман ҚҚСга ўтказилмоқда.
Натижада ҚҚС тўловчи корхоналар учун вазият яхшиланмоқда. Аммо кўплаб муаммолар барибир мавжуд. ҚҚСни зарарли экани ҳақида жоҳилларча жар солмасдан, бу муаммоларни ҳал қилиш керак.

Ҳаммаси ҳам унчалик ёмон эмас
Бундан ташқари, кўплаб вазиятларда бизнес «азият чекяпман» деб янглишаётган бўлиши ҳам мумкин. Гап шундаки, ҚҚС тўлашдаги ҳақиқий солиқ юкини аниқлаш учун, бир корхона доирасида ҳисоб-китоб қилиш нотўғри. Бунда ҚҚС яратилиши занжирининг барча қисмини ҳисоблаб чиқишга тўғри келади.

Агар занжир узун бўлса, ҚҚСга ўтиш солиқ юкини пасайтириши мумкин.

Ислоҳотлардан ҳам олдин ҚҚС тўлаб келаётган, аммо уни ҳисобга олишнинг имкониятидан маҳрум бўлган корхоналарнинг солиқ юки ҳам камаяди. Бу ҳолатда занжир анча фойда беради.

Агар корхонангизда солиқ юки ошган бўлса, аммо занжир кўпайган бўлса, у ҳолда сиздан маҳсулотни қиммат бўлса-да, ҚҚС билан сотиб олиш фойдалироқ бўлади. Чунки занжир ошиб кетган солиқ юкини пасайтиради. Якуний истеъмолчи эса маҳсулотни арзонроқ нархда олади, мос равишда занжирдаги маҳсулотга, жумладан сизнинг маҳсулотингизга талаб ошади.

Бизнес учун хулосалар
1. «Ўз-ўзини даволаш» билан шуғулланманг, тўғри ташхис қўёлмайдиган «экспертлар»га ишонманг. Солиқ юкини фақат корхонангиз доирасида эмас, ҚҚС тўлови занжири бўйича ҳисобланг. Аслида ҚҚСга ўтишдан ютқазаётган эмас, ютиб чиқаётган бўлишингиз мумкин. Ислоҳотларнинг бошланғич давридаги хатолар ҳозир бартараф қилинаётганини инобатга олсак, бу фойдадан холи эмас.

2. Касалликнинг белгилари билан эмас, балки сабабларига қарши курашинг. Бизнинг ҳолатда муаммо ҚҚСда эмас, балки уни жорий қилиш жараёнида йўл қўйилган хатоларда, шунингдек, эски солиқ тизимидан қолган меросда. Бу муаммоларнинг бир қисми ҳал қилинган, бошқа қисмини ҳамкорликда ечишимиз лозим.

«Касаллик»нинг сохта белгиларига қарши курашиш, «ҚҚСнинг ёмон экани»дан шикоят қилиш муаммоларни ҳал қилмайди. Бу солиқнинг моҳиятини, уни занжир доирасида қандай тўланишини тушунмаслик бизнесингизда йўқотишларга олиб келиши мумкин. Жаҳолат ҳали ҳеч кимга фойда келтирмаган.

Юлий Юсупов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 59
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 115
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар