«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:19
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors тўртта янги кроссовери тақдимотини ўтказди (фото)

25 дек, 21:17 7 328 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Motors тўртта янги кроссовери тақдимотини ўтказди (фото) Бугун Тошкент шаҳридаги UzAuto Motors Powertrain заводи ҳудудида UzAuto Motors компанияси томонидан узоқ кутилган янги автомобиллар тақдимоти бўлиб ўтди. Компаниянинг янги стратегиясига мувофиқ юртимизда Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Equinox, Chevrolet Traverce ва Chevrolet Tahoe моделлари сотуви йўлга қўйилади.

Chevrolet Trailblazer
Технология, дизайн, юқори ишловчанлик, хавфсизлик — буларнинг барчаси Chevrolet Trailblazer автомобилида мужассам. Саёҳат ва кундалик ҳаёт учун сизга кучли двигателли автомобил керак бўлса, иккиланмай Chevrolet Trailblazer'га мурожаат қилиш мумкин.

Ушбу моделнинг двигатели ҳажми 3,6 литрни ташкил этади. От кучи эса 275 та. Автомобил 6 поғонали автомат узатма билан жиҳозланган. Натижада Chevrolet Trailblazer соатига 100 км тезлик олиши учун 9,1 сония кифоя бўлади. Аралаш цикл учун ёқилғи сарфи 100 км масофага 9,7 литрдан иборат.

Бошқарувга қўшимча тарзда аудио тизим ва круиз назорати билан бирга ушбу йўлтанламас қияликлардан пастга тушадиган ёрдамчи тизим, ёмғир сезгич, борт компьютери ва салонга калитсиз кириш имконига ҳам эга.

Ўзбекистонга автомобил 8 та рангда тақдим этилади.

Chevrolet Traverce
Янги Chevrolet Traverce автомобилида босиб ўтиладиган ҳар бир километр сиз ва оилангиз учун аҳамиятли бўлиши учун ҳамма имконият мавжуд. Машинага 8 нафаргача йўловчи сиғади ва бизнес синфига оид кенг юкхона бор. Ушбу автомобил ҳар қандай вазифага мослаша олади. Энг сўнгги хавфсизлик технологияси ҳақида гапириш ҳам шарт бўлмаса керак.

318 от кучига эга Chevrolet Traverce двигатели муросасиз ишлаш имконини беради. Автомобил 7,8 сонияда соатига 100 километр тезликка чиқиши мумкин.

Интеллектуал тўлиқ бошқарув тизими сирпанчиқ ва қорли йўлларда автомобил бошқарувини кучайтиради. Олд узатмани танлаш қўшимча ёқилғи тежаш имконини беради. Олдинги ёки тўлиқ узатмага ўтиш имкони эса ҳаракат вақтида ҳам мавжуд.

Ўзбекистонда автомобил беш хил рангда сотувга чиқарилади.

Chevrolet Tahoe
Chevrolet Tahoe — ушбу йўлтанламас афсонавий мақомини исботлаши шарт эмас. У ўзида V8 двигателининг мислсиз кучи ва кенг интерьернинг биринчи даражали қулайлигини идеал даражада жамлаган.

Юқори сифатли материаллар билан безатилган салон, 8 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган замонавий мультимедиа тизими, янгиланган 6,2 литрли двигател, 426 от кучига эга қувват — чексиз имкониятлар деганидир.

Автомобилда 8 киши сафарга отланиши мумкин. Иккинчи ва учинчи қаторларнинг ўриндиқларини йиғиштириб қўйганда юкхона ҳажми 2680 литрга етади.
Chevrolet Tahoe соатига 100 километр тезликка 6,8 сонияда чиқа олади. Ёқилғи сарфи эса 100 километрга 9,7 литрдан иборат.

Автомобил юртимизда уч хил рангда сотувга чиқарилади.

Chevrolet Equinox
Энг замонавий технологиялар, энг замонавий двигател, шасси ва бошқарув тизими Chevrolet Equinox автомобилини завқ билан бошқариш имконини беради. 9 босқичли автомат узатма билан шаҳардан ташқарида ҳам бемалол ҳаракатланиш мумкин.

Chevrolet Equinox автомобилида 100 километр масофа учун ёқилғи сарфи аралаш циклда 8,2 литрдан иборат. Соатига 100 километр тезлик олиши учун эса 7,8 сония кифоя.

Автомобилда калитсиз кириш тизими, панорамали люк, эшик ва юкхона бўлимининг электрузатмаси, светодиодли олд ва орқа фаралар мавжуд.
Классик ҳолатда юкхона ҳажми 670 литрдан иборат. Орқа ўриндиқлар йиғилганда эса сиғим 1627 литргача етади.

Автомобил Ўзбекистонда 5 хил рангда сотувга чиқарилади.

Қачон харид қилиш мумкин?
Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Traverce ва Chevrolet Tahoe автомобилларини сотиш 2019 йилнинг 26 декабридан, яъни эртагаёқ бошланади. Chevrolet Equinox харидини эса бироз кутамиз. Бу ишни амалга ошириш 2020 йилнинг март-апрел ойларига режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 192
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 213
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 372
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар