«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:12
ЎЗO‘Z

Депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди. У сайловчиларни ун ва ёғ билан ўзига оғдирмоқчи бўлганди

18 дек, 17:36 3 355 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди. У сайловчиларни ун ва ёғ билан ўзига оғдирмоқчи бўлганди Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод бўлган Аброр Ахмедов сайловчиларни ўз томонига оғдириш учун уларга арзон нархда ёғ сотиш орқали сайловолди ташвиқотини олиб бориб Сайлов кодексини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Хусусан, «Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, депутатликка номзодлар томонидан ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш тақиқланган бўлишига қарамасдан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига 38-Олмазор сайлов округидан номзоди кўрсатилган А.М.Ахмедов 15 декабрь куни Чилонзор тумани «Катта Чилонзор-1» маҳалла фуқаролар йиғини ва 16 декабрь куни «Катта Чилонзор-2» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган ярмаркаларда иштирок этиб, «O'zlidep» логотипи жойлаштирилган пештахталар орқали, раҳбарлигидаги ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга имтиёзли арзонлаштирилган нархда сотиш хизматини кўрсатган ҳамда сайловчилар билан учрашиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Депутатликка номзод А.М.Ахмедов ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-5-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан А.М.Ахмедовга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судига юборилган», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан берилган маълумотда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар