«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:11
ЎЗO‘Z

Фуқаролик қонунчилигимизни такомиллаштириш юзасидан Франция тажрибаси ўрганилди

18 дек, 14:25 3 295 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фуқаролик қонунчилигимизни такомиллаштириш юзасидан Франция тажрибаси ўрганилди Жорий йилнинг 11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сонли “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида Францияга хизмат сафари ташкил этилди.

3 кун давомида Франция Республикаси Адлия вазирлиги, Париж Пантеон Ассас университети қошидаги Қиёсий ҳуқуқ институти, Континентал ҳуқуқни ўрганиш институти, Кассация суди ҳамда Судъялар ва прокурорлар тайёрлаш миллий мактаби ҳамда бошқа ташкилотларда Фуқаролик кодексининг умумий қоидалари, мажбурият ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқ, юридик шахслар, қимматли қоғозлар, халқаро хусусий ҳуқуқ, оила ва мерос ҳуқуқи, интеллектуал мулк ҳуқуқи йўналишлари билан боғлиқ муҳокамалар ташкил этилди.

Жумладан, ташрифнинг биринчи куни Париж Пантеон Ассас университети қошидаги Қиёсий ҳуқуқ институтида профессор Бенедикте Фаурак-Коссон, Луи Суайр, ҳусусий ҳуқуқ ва қимматли коғозлар бўйича профессор Антуан Тузаин, шартнома ҳуқуқи бўйича эксперт Максим Кормьелар билан савол-жавоб шаклида ўтган давра суҳбатида Франция фуқаролик қонунчилиги бўйича тажрибаси ўрганилди.

Франция Адлия вазирлигидаги учрашувда Франциянинг Фуқаролик кодекси қабул қилинган (1804 йил)дан бери олиб борилган фуқаролик қонунчилигини ислоҳ қилиш босқичлари ўрганилди. Хусусан, 2016 йилда Франция Фуқаролик кодексига киритилган ўзгаришлар натижалари таҳлил қилинди.

Континентал ҳуқуқни ўрганиш институтига ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан юридик шахслар, интеллектуал мулк, шартнома ҳуқуқи бўйича Франция тажрибаси батафсил ўрганилди. Шу билан бирга, Франция Континентал ҳуқуқни ўрганиш институти билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ўртасида ҳуқуқий тадқиқотлар, қадрлар малакасини ошириш, ўқув тренинглар бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Францияда уч кун давомида бўлиб ўтган муҳокамалар натижасида ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси доирасида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини таеомиллаштириш бўйича янги вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари ва хорижий экспертлар билан келгусида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, ташриф чоғида барча ташкилотларга, экспертларга 2020 йил 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Таshkent Law Sring” II Халқаро юридик форуми ҳақида маълумот берилди.
Ташриф Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва АҚШ Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар