«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

“Партияларимиз “ўнглар ва сўллар” тизимини яхши тушунишмайди”

16 дек, 18:40 2 755 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Партияларимиз “ўнглар ва сўллар” тизимини яхши тушунишмайди” Ярим соат аввал "Ўзбекистон-24" каналининг "Ҳалқаро пресс клуб" дастурида партиялар дебати бўлди. Жонли эфирда беш партия анча талашди. Энг кўп ўзаро талашгани ЎзЛиДеП ва Миллий Тикланиш бўлди. ХДП вакили: "шу беш йилда, сиз - икки партия Демократик Блок тузиб, бирга бўлдиларинг. Ҳозир нега бунақа томошо кўрсатаяпсилар?!" деб, ҳайрон бўлди.

ЎзЛиДеП – либерал партия. Миллий Тикланиш – консерватив. Лекин, иккала партия ҳам ўнг қанотда жойлашган. ЎзЛиДеП – иқтисодий ўнг қанотда, Миллий Тикланиш – маданий ўнг қанотда. Шу нуқтаи назардан, уларнинг иттифоқ қуришига асос бор эди. Лекин, бизнинг партиялар “ўнглар ва сўллар” тизимини яхши тушунишмайди. Бу позицияларни тушунган партия вакиллари ҳам ўз мафкураларида муттасил туриша олмайди.

Дебатда “мажоритар” сайлов тизимидан “партиялар рўйхати” сайлов тизимига ўтиш муҳокама қилинди. Бу тизимга ўтишга кўпроқ ЎзЛиДеП қарши чиқди, бу партия вакили “аралаш тизим бўлсин” деди. ЎзЛиДеП партиявий рўйхатлардан қўрқяпди.

Агар партиялар рўйхатига ўтилса, партиялар ва парламент, ҳақиқатда жонланиши керак деб ўйлайман. Айни пайтда, Ўзбекистон ичидаги танишларимни айтишича, туман ҳокимликларида аниқ номзодлар учун овоз тўплаш, сайлов куни уларни ютуғини таъминлаш вазифалари қўйилмоқда. Бу танишларим ушбу тизимларда ишлайдиган одамлар.

Сайловлар – бу ижтимоий-сиёсий келишув. Демократик сайловларда, партиялар ва номзодлар, одамларнинг ваколатини олиш учун, жамиятнинг муаммоларини малакали олиб чиқишади ва бу муаммоларга малакали ечим таклиф қилишади. Шу ҳисобига, демократик давлатларда сиёсий тафаккур ниҳоятда ривожланган бўлади, ҳар қандай инқирозлар вазминлик билан, муттасил ҳал қилиб борилаверади. Ҳокимларнинг бу тизимга аралашиши – коррупция ва қолоқлик ифодаси ҳисобланади. Натижада, жамият ютқазади, давлат ютқазади.

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар