«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:03
ЎЗO‘Z

Бугун ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланади. Кимга қандай рақиб тушиши мумкин?

16 дек, 12:57 3 020 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланади. Кимга қандай рақиб тушиши мумкин? Фото: AFP/Getty Images
Бугун, 16 декабрь душанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуйида турнирнинг қуръа маросими ҳақида тўлиқ маълумотлар билан танишинг.

Ўтган ҳафтада якунига етган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи тарихида илк марта 1/8 финал босқичда фақат кучли бешлик чемпионатлар клублари қатнашади.

Англия: «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Ливерпуль», «Челси».
Испания: «Реал», «Барселона», «Атлетико», «Валенсия».
Италия: «Ювентус», «Наполи», «Аталанта».
Германия: «Бавария», «Боруссия» (Дортмунд), «Лейпциг».
Франция: ПСЖ, «Лион».

Қуръа қачон?
Қуръа маросими бугун, 16 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 12:00да, Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Қуръадан аввал 1/8 финалга чиққан жамоалар икки гуруҳга (сараланган ва сараланмаган) ажратилади.

Сараланган
«Бавария» (Германия, «B» гуруҳи)
«Барселона» (Испания, «F» гуруҳи)
«Валенсия» (Испания, «H» гуруҳи)
«Ливерпуль» (Англия, «E» гуруҳи)
«Манчестер Сити» (Англия, «C» гуруҳи)
ПСЖ (Франция, «A» гуруҳи)
«Лейпциг» (Германия, «G» гуруҳи)
«Ювентус» (Италия, «D» гуруҳи)

Сараланмаган
«Аталанта» (Италия, «C» гуруҳи)
«Атлетико» (Испания, «D» гуруҳи)
«Боруссия» Д (Германия, «F» гуруҳи
«Челси» (Англия, «H» гуруҳи)
«Лион» (Франция, «G» гуруҳи)
«Наполи» (Италия, «E» гуруҳи)
«Реал» (Испания, «A» гуруҳи)
«Тоттенҳэм» (Англия, «B» гуруҳи)

Қуръа қоидалари
- Сараланган клублар жавоб ўйинида мезбон бўлишади.
- 1/8 финалда битта мамлакат ёки гуруҳ босқичида битта гуруҳда бўлган клублар ўзаро тўқнаш келмайди.

1/8 финал учрашувлари қачон бўлиб ўтади?
Нимчорак финалнинг дастлабки баҳслари 18, 19, 25 ва 26 февраль кунлари ўтказилади. Жавоб ўйинлари эса 10, 11, 17 ва 18 мартга белгиланган.

Ким рақиб бўлиши мумкин?

Гуруҳ ғолиблари:

«Барселона»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Аталанта», «Лион», «Наполи», «Тоттенҳэм», «Челси»

«Бавария»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Аталанта», «Атлетико», «Лион», «Наполи», «Реал», «Челси»

«Ювентус»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Боруссия», «Лион», «Реал», «Тоттенҳэм», «Челси»

«РБ Лейпциг»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Аталанта», «Атлетико», «Наполи», «Реал», «Тоттенҳэм», «Челси»

«Ливерпуль»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Аталанта», «Атлетико», «Боруссия», «Лион», «Реал»

«Манчестер Сити»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Атлетико», «Боруссия», «Лион», «Наполи», «Реал»

«ПСЖ»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Аталанта», «Атлетико», «Боруссия», «Наполи», «Тоттенҳэм»,

«Валенсия»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Аталанта», «Боруссия», «Лион», «Наполи», «Тоттенҳэм»

Гуруҳдаги 2-ўринлар

«Аталанта»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Бавария», «Барселона», «Валенсия», «Ливерпуль», «ПСЖ», «РБ Лейпциг»

«Атлетико»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Бавария», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «РБ Лейпциг»

«Боруссия»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Валенсия», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «Ювентус»

«Челси»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Бавария», «Барселона», «ПСЖ», «РБ Лейпциг», «Ювентус»

«Лион»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Бавария», «Барселона», «Валенсия», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Ювентус»

«Наполи»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Бавария», «Барселона», «Валенсия», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «РБ Лейпциг»

«Реал»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Бавария», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «РБ Лейпциг», «Ювентус»,

«Тоттенҳэм»
Ким рақиб бўлиши мумкин:
«Барселона», «Валенсия», «ПСЖ», «РБ Лейпциг», «Ювентус».

Маълумот ўрнида, Чемпионлар қуръа ташлаш маросимидан кейин, соат 17:30да Европа лигаси 1/16 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 436
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 207
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 90
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 396
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар