«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 00:22
ЎЗO‘Z

Мактабларда янги фан жорий этилади

16 дек, 10:46 4 213 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мактабларда янги фан жорий этилади Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фани босқичма-босқич амалиётга жорий қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари” ва “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фани 1-9-синфларда 2020-2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
- “Тарбия” фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
- 2020-2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-9-синфлари учун, 2021-2022 ўқув йили учун 10-11-синфларига мўлжалланган “Тарбия” фани дарсликлари, мультимедиа иловалари ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларни шакллантиради;
- 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб “Тарбия” фани жорий этилиши муносабати билан фойдаланиш муддати тугамаган дарсликлар учун амалга оширилган харажатларнинг қопланишини инобатга олган ҳолда, дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
- 2020 йилнинг апрель-май ойларида “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг тажриба вариантларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтказади;
- дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни чоп этиш бўйича декларация қилинган нархлар асосида матбаа корхоналари билан шартномалар тузади;
- чоп этилган “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларини янги ўқув йили бошлангунга қадар жойларга етказилишини таъминлайди;
- умумтаълим мактабларида “Тарбия” фанидан дарс берувчи “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” мутахассислигига эга ўқитувчиларни халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказларида мақсадли малака ошириш курсларига жалб этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 197
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 62
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 198
  • Бўлимлар