«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:31
ЎЗO‘Z

Қандай қилиб касалликка чалинишдан ҳимояланиш мумкин?

16 дек, 07:02 3 007 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай қилиб касалликка чалинишдан ҳимояланиш мумкин? Қиш — юқумли касалликлар авж оладиган фасл. Ён-атрофга қарасангиз, деярли ҳар бир киши йўталиб, акса ураётгандек. Хўш, касалликка чалинишдан ўзимизни ҳимоя қила оламизми? Ҳа, бу аслида унчалик қийин ҳам эмас.

Турли хасталикларга чалинмаслик учун уларнинг нима сабабдан келиб чиқишини аниқлаб олайлик.

1-сабаб: Стресслар
Ҳаддан ортиқ қизғин иш жадвали, раҳбарият билан муаммолар ва катта иш ҳажми — буларнинг барчаси салбий ҳиссиётларни келтириб чиқаради, айни шу пайтда касалликлар ҳам ўзи ҳақида билдиради.

Шунинг учун энг кўп касаллик варақаси душанба кунига, энг кам эса жума кунига тўғри келиши унчалик ҳайратланарли эмас.

Афсуски ишдаги стрессни фақат ишга бўлган муносабатингизни қайта кўриб чиқиш орқали енгишингиз мумкин (ҳамма нарсани ҳам юракка яқин олавермаслик лозим). Бу ҳам ёрдам бермаса, ишни ўзгартириш ёки бир неча кунга режадан ташқари таътил олишингиз мумкин.

2-сабаб: Аста-секин биринчи сабабдан келиб чиқади
Бу норозиликдан бошқа нарса эмас. Сиз ишга бориш ёки ҳар куни тонгда ўқишга боришдан бездингизми? Дам олишни истайсизу, бироқ таътилгача ҳали узоқ, шундайми? Муаммонинг ечими бор: онг ости керакли механизмни мустақил равишда ишга туширади. Натижада сиз шамол, совуқ ёки кондиционер остида керагидан ортиқ туриб қоласиз ва шу тарзда шамоллаб қоласиз.

Бунга йўл қўймаслик учун ишга бориш учун жиддий сабаб ёки руҳлантирувчи мақсадларни ўйлаб чиқинг. Ҳеч бўлмаганда, кичикроқ таътил олиб, танангизга дам беринг.

3-сабаб: Енгил совқотиш
Сезилар-сезилмас елвизак, ёқилган кондиционер — секин-аста, лекин мунтазамлик билан тана иссиқлигини ўзига олади. Бу совуқнинг энг хавфли кўринишларидан биридир. Чунки бундай шароитда вируслар янада фаолроқ кўпаяди.

Ўз организмингизни ҳис қилишни ўрганинг. Енгил елвизак ёки етарлича иссиқ бўлмаган кўрпага чидаб, қаҳрамонлик қилманг.

Шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлаб бориш ҳақида ҳам унутманг. Машқлар, контраст душ, витаминлар қабул қилиш ва зарурат бўлганда эмлашлар — мўъжиза яратишга қодир.

Манба: Ayol.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 103
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 268
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 178
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар