«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:29
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигида япониялик меҳмонларни қабул қилди

12 дек, 20:15 2 309 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигида япониялик меҳмонларни қабул қилди Самимий ва дўстона руҳда ўтказилган учрашувда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Тошкент шаҳар ҳокими халқларимизни ўзаро яқин маданият ва қатор ўхшаш жиҳатлар бирлаштириб туришини алоҳида эътироф этди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва шаҳримиздаги ўзгариш ва янгиланишларга тўхталиб ўтди. Тошкентда қурилиш хажми бир неча баробар ўсгани, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ва яшаши учун қулай шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар қилинаётгани, ижтимоий ёрдам кўлами ҳам бир неча маротабага ортганлигини қайд этди.

Нагоянинг бугунги тараққиёт даражаси ва эришаётган ютуқларини эътироф этиб, кунчиқар мамлакатнинг ушбу шаҳри билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, унинг қурилиш ва инвестиция йўналишидаги тажрибасини ўрганиш Тошкент учун муҳимлигини айтиб ўтди.

Япониялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташрифи тобора ўсиб бораётганлигига эътибор қаратиб, 2019 йилда 2018 йилга нисбатан сайёҳларнинг ташриф кўрсаткичи 47 фоизга ўсганлигини қайд этди.

Ташриф доирасида ўтказиладиган “Тошкент Нагояни қарши олади” номли тадбир узоқ муддатли ва истиқболли ҳамкорликнинг мустаҳкам исботи бўлишини эътироф этиб ўтди.

Нагоя мэри Такаши Кавамура дўстона муносабат ва меҳмоннавозлик учун миннатдорлик билдириб, уларнинг шаҳри Япониядаги энг саноати ривожланган ҳудуд эканлигини ва дунёда орзулар шаҳри сифатида танилганлигини қайд этди. Тошкент билан бугунги кунда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик олиб борилаётганлигини қайд этиб, эндиликда савдо-иқтисодий йўналишда, туризм, соғлиқни сақлаш, таълим ва илмий техник соҳаларида қўшма лойиҳаларини амалга оширилишини айтиб ўтди. Ҳамкорликнинг дастлабки босқичида мактаб ўқитувчилари алмашинувини йўлга қўйишни таклиф қилди.

Учрашув доирасида Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти билан Нагоя шаҳар маданият ва туризм бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат шаҳарлар ўртасидаги узоқ муддатли қардошлик муносабатларини тўлиқ мустаҳкамлашга, биргаликда туризмга оид турли лойиҳаларни амалга оширишга ва икки шаҳар салоҳиятини янги даражага олиб чиқишга хизмат қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 0
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 1
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 11
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар