«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:36
ЎЗO‘Z

Жўнатмалар орқали келтирилган 650 млн сўмлик товарлар декларацияда кўрсатилмагани фош бўлди

12 дек, 19:08 2 544 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жўнатмалар орқали келтирилган 650 млн сўмлик товарлар декларацияда кўрсатилмагани фош бўлди Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда курьерлик жўнатмалари тарзида йирик миқдордаги товар-моддийбойликларнинг ноқонуний олиб кирилганлиги фош қилинди.

“Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пойтахтимизда фаолият юритувчи курьерлик фирмаларидан бирининг номига хорижий давлатдан юборилган 2,8 тоннадан ортиқ оғирликдаги курьерлик жўнатмалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўрик натижасида ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар билан жўнатмалардаги товарлар ўртасида тафовутлар борлиги аниқланди. Яъни, мазкур жўнатмаларга тегишли 138 та божхона декларацияларида умумий қиймати 650 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар кўрсатилмагани аниқланди.

Содда қилиб айтганда, товарларни божсиз олиб кириш меъёрларини суистеъмол қилган ҳолда гўёки шахсий фойдаланиш учун ниқоби остида олиб кирилган мазкур товарлар аслида тижорат мақсади учун кўзланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар