«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:20
ЎЗO‘Z

Қишда юрак-томир касалликлари хавфини камайтиришнинг оддий қоидалари

10 дек, 10:30 4 763 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қишда юрак-томир касалликлари хавфини камайтиришнинг оддий қоидалари Фото: CC0
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-томир касалликлари дунёда энг кўп тарқалган касалликлар ҳисобланади. Афсуски, қиш вақтида сурункали юрак-томир касалликларининг ўткирлашиши хавфи кескин ортади. Биринчи навбатда, бу қиш мавсумидаги иқлим шароитлари билан боғланган.

Ҳарорат ва атмосфера босимининг ўзгариб туриши организмнинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади ва шу сабабли йилнинг бу фаслида юрак-томир касалликлари профилактикаси ҳақида қайғуриш айниқса муҳимдир.

Энг асосийси, соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилиш лозим. Рационга кўп миқдорда мавсумий сабзавот ва мевалар, бошоқли ўсимликлар, ёғли балиқ турлари, мисол учун, форель ва скумбрияни қўшиш керак. Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар ичишдан воз кечиш муҳим – бу тромблар пайдо бўлииши хавфини камайтириб, томирлар шикастланишига йўл қўймайди.

Асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Адреналиннинг ҳаддан кўп ишлаб чиқарилиши тахикардия ва томирлар сиқилишига олиб келади, бу эса юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Сизни ташвишлантираётган муаммолардан чалғиб, ҳордиқ ва севимли машғулотингизга кўпроқ вақт ажратинг.

Шунингдек, жисмоний юклама ҳақида ҳам унутмаслик зарур. Кўпроқ ҳаракатланиш, тоза ҳавода сайр қилиш ёки эрталабки бадантарбияни канда қилмаслик лозим. Бундан ташқари, юрагингизни “тинглаб туриш”, пульс ва қон босими ортидан кузатиб туриш ва шифокор буюрган дориларни қабул қилишни унутмаслик керак.

Агар юрак уришида ўзгариш, кўкрак соҳасида оғриқ, нафас сиқиши ёки бош айланишни ҳис қилсангиз, ҳаялламай мутахассисга мурожаат қилишингиз лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 87
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 368
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар