«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:23
ЎЗO‘Z

Йўлларни ўзбошимчалик билан қазиганлар жавобгарликка тортилади

09 дек, 07:01 2 766 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йўлларни ўзбошимчалик билан қазиганлар жавобгарликка тортилади Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кўплаб муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказилди. Ушба жараёнда фракция депутатлари ҳам фаол иштирок этиб, янги ташкил қилинаётган кичик бизнес субъектларига маълум муддат солиқ имтиёзи бериш, мавсумий ишлар билан банд аҳолига мавсумдан ташқари пайтда – тадбиркорлик фаолиятини юритмаган даврда солиқ таътили жорий этиш каби таклифларни илгари сурди. Мазкур таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

ЎзХДП фракцияси аъзолари иккинчи ўқишга тайёрланган ушбу қонун лойиҳасини партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, қизғин муҳокама қилди ва таклифларини баён этган ҳолда, уни қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, депутатлар Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ташаббуси билан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш-таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг йўл қопламасини демонтаж қилиш ҳамда тиклаш бўйича ишларни назорат этишда муҳим омил бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш органлари ваколатларини белгиловчи алоҳида янги 2684-модда киритиш таклиф этилмоқда. Яъни, автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек, йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш ва йўл-қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар