«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

PISA тести натижалари нима хулосаларни берди?

08 дек, 10:33 4 378 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
PISA тести натижалари нима хулосаларни берди? 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг саводхонлик даражасини текшириш имконини берадиган халқаро тестнинг 2018 йилги натижалари эълон қилинди.

Тестда еттинчи маротаба қатнашаётган Германия учун натижалар ҳақиқий шок бўлди. Буюк Британия мактаблари учун эса кутилмаган сюрпризга айланди.

PISA тестининг янги натижаларига кўра, хитойлик ўқувчилар энг ақлли деб топилди. Уларнинг британиялик тенгқурлари энг бахтсиз ўқувчилар қаторига қўшилиб қолди.

PISA (Program for International Assessment) тест синови Россия ўқувчилари билимида ижобий ўзгаришлар сезилаётганини акс эттирган.
Шунга қарамай, ўзини дунёнинг иккинчи мамлакати, иккинчи қудрати деб ҳисоблаётган Россия Федерацияси учун натижа мақтангудек эмас.

PISA ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилади. У турли мамлакатларда 15 ёшли ўқувчилар қай даражада билим олаётганини синовдан ўтказади.

Дастлабки PISA имтиҳонида ўзини таълим чўққисига эришган деб ҳисобловчи давлатлар таълим тизими Сингапур, Гонконг, Жанубий Корея, Япония ва Тайван тизимига дош беролмаганидан ҳайратга тушган эди.

Спигел нашри бир журналист фиркларидан иқтибос келтиради:
«Тадқиқотлар немис таълим тизими исталган натижаларни бермаётганидан шикоят қилаётган бир вазиятда немис сиёсатдонлари «ажойиб немис таълим масканлари» ҳақида гапиришдан чарчамаяпти. 2001 йил ҳам келди. PISA биринчи марта ўтказилди. Натижалар немисларни ҳайратлантирди. Немис ўқувчиларининг савияси бошқа мамлакатларнинг ўртача даражасига ҳам етиб бормаслиги немис таълим тизими раҳбарлари учун кутилмаган ҳолат бўлди. PISA ўша вақтларда Германия таълим тизимига кучли туртки берди. Бугун немис ўқувчилари билим даражасининг дунё мамлакатларидан паст бўлмаган натижани кўрсатиб келмоқда».

Бу йилги натижа хитойлик ўқувчилар ҳатто сингапурлик ва тайванлик тенгдошларидан-да ўзиб кетганини кўрсатмоқда.

2018 йилги PISA тестида асосан Шанхай, Пекин, Сзянсу ва Гуандун вилоятлари ўқувчилари эришган юқори натижалар PISA тести ҳам танқидга учрашига сабаб бўлди. Танқидчилар назарида, миллиарддан ошиқ аҳолига эга Хитойнинг фақат ғарблашган шарқий ҳудулари ўқувчиларига бундай имкониятни бериш адолатдан эмас.

Сўнгги 18 йил мобайнида PISA ташкилотчилари озмунча танқид эшитмади. CNN нашри PISA ўқувчиларнинг ҳақиқий билимини текшириш ўрнига уларни беллашувчиларга айлантириб қўяётганини айтса, Le Monde тестни ҳимоя қилди. Нашр PISA зарурлигини, ташкилотчилар тестга инсонпарварлик мақомини бериш учун ўқувчиларнинг мактабдаги ҳаёти борасида сўров киритганини таъкидлаб ўтди.

PISA натижалари Британия жамоатчилигини шок ҳолатига туширди: мамлакатда дунёдаги энг бахтсиз ўқувчилар яшаётганини кўрсатди. «Ҳаётингиздан мамнунмисиз?» деган саволга аксар британиялик ўқувчилари ўзини шахсий ҳаётда бахтсиз ҳис этаётганини айтди.

Британия таълим муассасалари PISA’нинг бу сўровини бееътибор қолдирмади. Таълим ходимлари бу мамлакатдаги аянчли вазият инъикпси эканини, мутасаддилари чора кўриши лозимлигини айтди.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 270
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 269
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 43
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 51
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 236
  • Бўлимлар