«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 12:42
ЎЗO‘Z

Асримиз фожеасига айланаётган Виктория шаршараси ҳақида

08 дек, 08:53 7 611 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Асримиз фожеасига айланаётган Виктория шаршараси ҳақида Асримизнинг энг катта йўқотишларидан бири бўлиши мумкинлиги кутилаётган Виктория шаршарасининг қуриб қолиши дунё аҳлини хавотирга солмоқда. Негаки, Африка жанубидаги энг катта сайёҳлик масканларидан бири бўлган Замбези дарёси ва ундаги Виктория шаршараси бу йилги қуруқ мавсумда мисли кўрилмаган даражадаги қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда.

Африканинг жанубидаги Замбези дарёсидан тошиб турадиган Виктория шаршараси миллионлаб дам олувчиларни Зимбабве ва Замбияга жалб қилиб келарди. Табиийки, бу табиат мўъжизасига қизиқиб келувчилар сони кескин тушиб кетяпти. Бу ҳолат эса шу ерли аҳолининг таъминот соҳалари: энергетика, савдо-сотиқ ва озиқ-овқат тизимига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

30 ёшли ҳунарманд сотувчи Доминик Нямбе Замбиянинг Ливингстондаги дўкони олдида савдо қилади ҳамда у бу йилги қурғоқчилик мавсуми аввал ҳеч ҳам кузатилмагани, саёҳатчилар оқими пасайгани боис савдо ҳам деярли тўхтаб қолганини айтди. Замбези дарёсига қурилган ГЭС фаолияти тўхтагани сабабли аҳолининг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳам кўпайганлигини қўшимча қилди.

45 миллионга яқин одам юқорида қайд этилган муаммолар гирдобида азоб чекаяпти. Одамлар билан гавжум бўлган ажойиб табиат гўшаси эндиликда қуруқ харсанг тошлардан иборат бўлиб қолгани ачинарли ҳолатдир. Бундай қурғоқчиликни келтириб чиқарган омил табиатни заҳарловчи иссиқхона газлари бўлиши мумкинлиги ҳақида бир қанча мутахассислар фикр билдиришмоқда.
Виктория шаршараси, Африка, Замбези дарёси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 255
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 1
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 62
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 21
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 259
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 15
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 41
  • Бўлимлар