«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:59
ЎЗO‘Z

Кимлар волонтёрлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин?

04 дек, 13:20 3 854 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кимлар волонтёрлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин? Сенатнинг 24-ялпи мажлисида “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланган эди. Давлат раҳбари мазкур Қонунни имзолади.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Жамшид Хўжаевнинг ёзишича, волонтёрлик фаолияти қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

Ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолияти субъектлари ҳисобланади.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини, башарти бу фаолият уларнинг соғлиғига ҳамда ахлоқий ривожланишига зарар етказмаса ва ўқув жараёнини бузмаса, амалга ошириши мумкин.

Волонтёр қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- ўзининг волонтёрлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этишини ушбу Қонунда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда эркин танлаш;
- агар волонтёр ҳамда волонтёрлик ташкилоти ўртасида тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳар қандай вақтда волонтёрлик фаолиятини эркин равишда тугатиш;
- волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси тўғрисида ва волонтёрлик ташкилоти ҳақида ишончли ахборот олиш;
- волонтёрлик дастурларини бажариш, волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш учун ташкил этиладиган ёки тавсия қилинадиган волонтёрлик акцияларини ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
- волонтёрлик фаолияти ташкилотчисидан ва волонтёрлик ташкилотидан махсус кийим-бош олиш ҳамда йўл ҳақига, яшашга, овқатланишга, зарур якка тартибда ҳимояланиш воситаларини, асбоб-ускуналарни олишга сарфланган харажатларнинг ва бошқа харажатларнинг ўрни қопланиши;
- волонтёрлик фаолияти ташкилотчиси ва волонтёрлик ташкилотидан тавсиянома тусидаги хатларни олиш;
- таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ташкилотларига ва табиатни муҳофаза қилувчи ҳамда ўрмон муассасаларининг ҳудудига мазкур ташкилотлар ва муассасалар раҳбарияти билан келишувга кўра волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш учун кириш;
- волонтёрлик ташкилотининг, волонтёрлик фаолияти ташкилотчисининг маблағлари ҳисобидан ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилдириш.

Волонтёрлик қонун ҳужжатлари қоидаларига риоя этган ҳолда волонтёр ва волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида ёзма шаклда тузилган шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, волонтёрлик фаолиятини илгари суриш ҳамда амалга ошириш борасидаги хизматларини эътироф этиш ва баҳолаш белгиси сифатида жисмоний ва юридик шахслар мукофотланиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 61
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар