«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:08
ЎЗO‘Z

Араб дунёсида кўпхотинлиликнинг урфдан қолиши сабаблари маълум қилинди

04 дек, 09:48 4 169 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Араб дунёсида кўпхотинлиликнинг урфдан қолиши сабаблари маълум қилинди Фото: «РИА Новости»
Ливия, Марокаш, Тунис, Жазоир ва Мавритания каби араб мамлакатларда кўпхотинлилик тобора урфдан қолмоқда. Бу ҳақда Марокашдаги Муҳаммад VI номли социология университети профессори Мухтор ал-Ҳаррас араб дунёсида оила ҳолати мавзусига бағишланган форумда маълум қилди.

Олимнинг маълум қилишича, Ливияда мураккаб вазият ва иқтисодий сабабларга кўра, кўпхотинлилик ҳолатлари сони камайди. Тунисда эса 1975 йилда кўпхотинлиликни тақиқловчи қонун қабул қилинган. Марокашда 2004 йилда бир вақтнинг ўзида бир нечта никоҳдан ўтишга тўсиқ қўядиган қонун қабул қилинди. Хусусан, бир неча хотинга уйланишни истаган эркак бир нечта шартларни бажариши лозим, хусусан, биринчи хотиннинг рухсатини олиш шартлардан бири саналади.

Қайд этилишича, Жазоирда кўп хотинли эркаклар сони жуда кам. Жамиятда эса кўпхотинлилик ғояси қўллаб-қувватланмайди. Мавританияда кўпхотинлилик жамиятнинг муайян қатламлари орасидагина кенг тарқалган.

Олимнинг айтишича, кўпгина араб давлатларида кўпхотинлилик ўз долзарблигини йўқотаётганининг сабаби сифатида эркакларнинг бугунги кунда барча хотинлари ва болаларини тенг даражада таъминлай олмаслиги кўрсатилмоқда.

Араб аёллари орасида эса кўпхотинлиликнинг адолатсизлиги, бундай ҳолатларда кўпинча аёллар ва болалар ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги фикр тобора кенг оммалашмоқда.

Таъкидланишича, Мағрибдаги араб давлатларида эркаклар ҳали ҳам ўз аёлларининг ишлашини қабул қила олмайди. Ушбу давлатларда оилаларнинг учдан бир қисмида аёлнинг ишлаши эр билан келишмовчиликларга сабаб бўлади. Минтақанинг энг феминистик мамлакати ҳисобланадиган Тунисда айнан шу турдаги келишмовчиликлар кўпроқ учрайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар