«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 00:11
ЎЗO‘Z

Андрей Канчельскис: Келгуси мавсум ОЧЛ мусобақасига йўлланма олишга ҳаракат қиламиз

01 дек, 16:30 2 420 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Канчельскис: Келгуси мавсум ОЧЛ мусобақасига йўлланма олишга ҳаракат қиламиз Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари (1:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг наманганликлар устози Андрей Канчельскис учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Кайфият ҳам бошқача бўлди, об-ҳаво ҳам. Кечаги баҳс эса туманда анча қийинчиликларга дуч келдик. Ўйинда кўпроқ ҳимоявий тактика асосида ўйнадик. Футболчиларга мавсум давомидаги ўйинлари учун раҳмат айтаман. Мухлисларимизга ҳамда қўқонлик футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.

Англия туманли альбион дейилади, лекин тажрибамда бундай туманда футбол ўйнашга тўғри келмаган. Кеча эса биз шундай вазиятда тўп суришимизга тўғри келди. Энди буни амалиётда ҳам кўрдим. Ўз ўрнида "Қўқон-1912" футбол клуби раҳбариятига бизга берган ёрдамлари, илиқ кутиб олганлари учун ўзимни миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Бу жамоага келгуси мавсумда омад тилайман!

Кейинги мавсумда жамоамиз раҳбарияти олдимизга аниқ мақсадларни қўйишган. Биз кучли учликка кириш ҳамда чемпионлар лигасига чиқиш мақсадида ҳаракат қиламиз", - деб россиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 81
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 234
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 085
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 1
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 137
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 17
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 449
  • Бўлимлар