«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:21
ЎЗO‘Z

МИБ : Жиззахда 3700 дан зиёд мурожаатлар ўз ечимини топди

30 ноя, 15:30 2 779 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ : Жиззахда 3700 дан зиёд мурожаатлар ўз ечимини топди 2019 йил 29 ноябрь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда «Мажбурий ижро бюроси: ҳуқуқий маданият, тўлов интизоми йўлида» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари, журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Унда дастлаб сўз олганлар томонидан Мажбурий ижро бюросининг фаолияти, мақсад ва вазифалари, бюро томонидан амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид Фармон ва Қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, шунингдек, мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

- Матбуот анжумани ташкил этишдан кўзланган мақсад, биринчидан бугунги кунда соҳада кўплаб янгиликлар бўлмоқда ва бу янгиликларни аҳолига етказишда ОАВнинг ўрни бениҳоя катта. Иккинчидан баъзида, ундирувчи ва қарздор ёки истеъмолчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслиги оқибатида тушунмовчиликлар келиб чиқади. Бу каби матбуот анжуманлари эса ўйлайманки, Сизларнинг амалий ёрдамларингиз, яъни мақола, теле ва радиомаҳсулотлар, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги материаллар орқали ҳар қандай тушунмовчиликларга чек қўяди, – дейди МИБ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Суръат Жабборов.

Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида суд ва бошқа органлар томонидан тақдим этилган
188 мингта 884 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланди.
Жумладан, 2019 йил давомида вилоят миқёсида электр энергияси бўйича 286 млрд. сўм, табиий газ бўйича 183,7 млрд. сўм, ичимлик суви бўйича 18,6 млрд. сўм, маиший чиқинди бўйича 5,9 млрд. сўм жами 494,2 млрд. сўм ундирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жами 83,1 млрд. сўм кўп қарздорлик ундирилиши таъминланди. Вилоят бюро органлари томонидан энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ жами 1092 та ҳолат аниқланган.

Таҳлил этилаётган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг 7843 та мурожаатлари ҳал этилган бўлиб, шундан 3730 та мурожаатлар қаноатлантирилган ҳолда 2371 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 357
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар