«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Хорижга ишлашга кетаётган ўзбекистонликларга 2 миллион сўмгача қарз берилади

29 ноя, 10:05 3 468 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорижга ишлашга кетаётган ўзбекистонликларга 2 миллион сўмгача қарз берилади 28 ноябрь Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Меҳнат вазирлиги, «Ўзагросуғурта» АЖ ҳамда «Микрокредитбанк» АТБ ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

Уч томонлама ҳамкорлик муносабатларини назарда тутувчи «Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон фуқароларига микроқарзлар тақдим этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми»га кўра, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон фуқароларига хорижда ишга жойлашиш харажатларини қоплаш мақсадида бир йил муддатга 2 миллион сўм миқдорида микроқарзлар тақдим этилади.

Бунда микроқарзларни расмийлаштириш жараёни бир банк кунида амалга оширилиб, бунинг учун паспорт, ариза каби минимал ҳужжатлар талаб қилинади.

Микроқарзларнинг йиллик фоизи 2019—2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз этиб белгиланган.

Мазкур кредитлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг labour-migration дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига берилади.

Шунингдек, Меҳнат вазирлиги ва «Ўзагросуғурта» АЖ ўртасида «Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғи соҳасида ҳамкорлик меморандуми» имзоланди.

Ушбу ҳужжат билан фуқароларнинг чет элда вақтинча ишлаши даврида уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш суғурта мукофоти миқдорини қоплаш учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этилади.

Ушбу суғурта маблағлари Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур меморандумларда кўрсатилган вазифаларнинг амалиётга татбиқ этилиши хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаёти, соғлиғини асраш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар