«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2021, 21:55
ЎЗO‘Z

МИБ фаолиятидан: ота фарзандига бефарқ бўлолмади

26 ноя, 17:00 1 811 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ фаолиятидан: ота фарзандига бефарқ бўлолмади Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизғин воқеаларга гувоҳ ҳам бўлиб қолишади.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 17.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Қ. Адановдан даъвогар Н. Арабаева фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларини мажбурий тартибда олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими давлат ижрочиси мажбурий ижро кунини белгилаган.

Табиийки, бундай ишлар бўйича ота ўз бағрида сақлаётган икки нафар фарзандини осонликча топшириб қўйишни хоҳламайди, бу ёқда она даъвогар, болалар эса икки ўртада аросатда сарсон. Одатда, бундай ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари кучли босимлар ҳамда тарафларнинг муросасиз қарама-қаршиликлари таъсирида ўтказилади.
Шу сабаб, давлат ижрочиси ушбу мажбурий ижро ҳаракатини ўтказиш тадбирига ички ишлар органи, тиббиёт ходимларидан ташқари маҳалла фаоллари, илм аҳлини ҳам таклиф этади.

Жавобгар К.Адановнинг хонадонида Н.Карабаева ўз фарзандлари Ж.Жанибеков ва А.Жанибековаларни 2017 йилдан буён кўрмаганлиги маълум бўлди. Ўртага маҳалла фаоллари ва илм аҳли аралашгач, иш ғишт қолипдан кўчгандай жуда осонлик билан ҳал бўлди-қўйди. Вояга етмаган фарзандлар энди ҳам ота, ҳам она билан бирга яшайдиган бўлишди.
Ҳолбуки, ушбу ижро ҳужжати эр-хотин ва уларнинг қариндошлари ўртасидаги катта жанжаллар билан тугаши ҳам мумкин эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бўкалик отага фарзанди 70 млн. сўм тўлади 04 мар, 18:45
  • Фуқарога 20 млн. сўмдан ортиқ қарзи ундириб берилди 20 янв, 14:26
  • Отанинг масъулиятсизлигига чек қўйилди 14 дек, 16:00
  • МИБ фаолиятидан: Болалар сабабли ота-оналар ярашишди 13 ноя, 10:17
  • Яна бир Қуйичирчиқлик ота 2 нафар фарзанди учун қарийб 200 миллион сўм тўлади 01 авг, 15:00
  • Бюро МЧЖдан ишчининг 24,2 млн. сўм иш ҳақини ундириб берди 04 мая, 20:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2020 йилда дунё бўйича энг кўп сотилган автомобиллар рейтинги эълон қилинди 01 мар, 20:53 0
  • General Motors компанияси оёқларни сиқилган ҳаво ёрдамида массаж қилувчи тизимни патентлади 01 мар, 20:25 0
  • Гонконг полицияси кўча пойгаларида иштирок этган 46 та суперкарни тузоққа туширди (видео) 01 мар, 19:49 2
  • МИБ: Масъулиятсиз оталарга чора кўрилди 01 мар, 19:23 69
  • Оёқни урмаслиги учун пойабзал танлашда нималарга эътибор бериш керак? 01 мар, 18:55 111
  • Леннокс Льюис Майк Тайсон билан жанг қилиш учун рингга қайтишини айтди 01 мар, 18:28 168
  • Ўзбекистоннинг икки шаҳридан Туркияга янги мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади 01 мар, 18:00 220
  • Шомуродовнинг собиқ мураббийи жамоасини ўзгартириши мумкин 01 мар, 17:35 322
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади 01 мар, 17:17 214
  • “Женоа” мағлубиятида энг паст баҳо олган Шомуродов айбдорми? 01 мар, 17:00 720
  • «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди 01 мар, 16:30 602
  • ОФК Кубоги «F» гуруҳи: ОКМК ёки «Насаф» гуруҳ ўйинларини Душанбеда ўтказади 01 мар, 15:56 356
  • Бўлимлар