«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 05:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланган

26 ноя, 16:15 3 071 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланган Бугун, 26 ноябрь куни, Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан Пул-кредит сиёсатининг 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган асосий йўналишлари ҳамда президентнинг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган талабларни амалиётга татбиқ этиш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов инфляция, инфляцион таргетлаш, пул-кредит сиёсати каби тушунчаларга батафсил тўхталиб ўтди.

"Инфляция - фақат товар ва хизматлар нархининг ўсиши ҳамда аҳоли даромадлари ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич эмас. Бу кенг маънодаги иқтисодий жараён. Агар инфляцияга маълум бир кўрсаткич деб қарайдиган бўлсак, биз уни узоқ муддатда барқарор бошқариш механизмига эга бўлмаймиз", - деди Марказий банк раиси.

Тадбирда берилган маълумотларга кўра, мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишда Марказий банк томонидан асосий эътибор таркибий ислоҳотларнинг янги босқичига ўтиш даврида инфляцион таргетлаш режимини фаол татбиқ этиш орқали пул-кредит сиёсати шароитларини қаратишга қаратилди. Бунда:

- 2023 йилдан инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичи (таргети);
- 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланган.

Иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсига кўра 2020 йилда ЯИМ ҳажмининг реал ўсиши 5,2-5,5 фоизни ташкил этиши, 2021-2022 йилларда 5,5-5,8 фоизгача тезлашиши прогноз қилинмоқда.

Асосий сценарий бўйича йиллик инфляция даражаси 2020 йил охирида 12-13,5 фоиз оралиғида бўлиб, 2021 йилда бир хонали сон даражасига тушади ва 2023 йилда эса асосий 5 фоизлик таргетга эришилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 134
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 68
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 136
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 80
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 50
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 110
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар