«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

«ММА чексиз кучимиз эканлигини бутун дунё кўрди!». Отабек Умаров Тошкентда ўтган турнир ҳақида

26 ноя, 11:40 3 681 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«ММА чексиз кучимиз эканлигини бутун дунё кўрди!». Отабек Умаров Тошкентда ўтган турнир ҳақида Фото: Отабек Умаров телеграм канали
Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров Тошкентда бўлиб ўтган турнир ҳақида ўз таассуротларини билдирди.

Фото: Отабек Умаров телеграм канали
«Қойилмақом байрам! Ҳаммамиз учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган кунни кўнгилдагидек ўтказа олганимиздан хурсандман. Тадбирни ташкил этишда катта ҳисса қўшган барча-барчага раҳмат айтмоқчиман.

Биринчи навбатда, трибуналарда ўтириб бутун бошли Humo Arenaни ларзага келтирар даражада мухлислик қилган ишқибозларимизга ташаккур билдираман! ⠀

Фото: Отабек Умаров телеграм канали
Ташкилотчиларимизга раҳмат! Дунёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган меҳмонларимиз бундай кенг кўламдаги тадбирни кутишмаганини яширмадилар. ⠀

Спорт байрамимизни муносиб ўтказишда меҳнат қилган ҳомийларимиз, журналистларимиз, шарҳловчилар, фотосуратчилар, ҳакамларимиз ва қолган барча иштирокчиларимизга раҳмат, дейман!

Фото: Отабек Умаров телеграм канали
Жангчиларимизга эса алоҳида миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз сабаб бутун умрга ёдда қоларли шоунинг гувоҳи бўлдик. Сиз юртимизга ғалабалар туҳфа этдингиз. ММА чексиз кучимиз эканлигини бутун дунё кўрди! Бизнинг чинакам қаҳрамонларимизсиз!» — деди Отабек Умаров.
Отабек Умаров, ММА




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 540
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар