«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:06
ЎЗO‘Z

Қуруқ йўтал. Сабаблар ва даволаш усуллари

24 ноя, 14:50 4 888 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қуруқ йўтал. Сабаблар ва даволаш усуллари Ёз-у қиш, шунингдек, баҳор ва кузда қуруқ йўтал тинкани қуритиши мумкин. Аммо шуни билиш лозимки, бу муайян бир касаллик ҳисобланмайди, балки қўзғатувчилар келтириб чиқарадиган рефлекс. Киши йўталганда, ҳаво йўлларини тозалашга ҳаракат амалга ошади, холос.

Қизиғи шундаки, қуруқ йўтал 50дан ортиқ касалликларга тегишли бўлган жуда кенг тарқалган аломатдир, шунинг учун узоқ муддатли қуруқ йўталнинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин.

Сабаблар
Қуруқ йўтал юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликлари билан бирга кечади. Грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекцияларни даволаш пайтида намлантирилади ва балғам кўчиши билан йўқолади.

Узоқ муддатли қуруқ йўталга трахеит (нафас йўли яллиғланиши), фарингит (томоқ шиллиқ пардасининг яллиғланиши), бронхит (бронхлар, нафас йўллари яллиғланиши) ва пневмония (зотилжам) сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, нафас олиш тизимининг ҳолати атроф-муҳит ва ёмон одатларга нисбатан таъсирчан ҳисобланади ва натижада қуруқ йўтал келиб чиқади: хонада намлик етарли бўлмаслиги, кондиционердан фойдаланиш, чекиш ва нотўғри овқатланиш.

Беморнинг ўз саломатлигига нисбатан масъулиятсизлиги туфайли узоқ муддатли қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин, яъни шамоллаш асоратларини охиригача даволамаслик, ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиш, касалликнинг илк намоён бўлишидаёқ балғам кўчирувчи воситалардан фойдаланиш.

Қуруқ йўталнинг ноодатий сабаблари орасига меъда шираси кислоталилиги бузилишини ҳам киритиш мумкин. Бундан ташқари, қуруқ йўтал юрак етишмовчилигида ҳам кузатилади.

Даволаш
Агар қуруқ йўтал грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекция билан оғриганингиздан кейинги бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида сизни безовта қилса, шифокорга боришингиз керак.

Аввалига терапевт билан маслаҳатлашинг. Шундан сўнг у сизни ЛОР мутахассиси, пульмонолог, кардиолог, невролог, гастроэнтеролог қабулига юбориши ёки дарҳол даволашни бошлаши мумкин.

Қуруқ йўтални мустақил даволаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас: бемор хавфли патологиянинг ривожланишини ўткизиб юбориши ёки унинг ўтишини ёмонлаштириши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 59
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 263
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 133
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 207
  • Нима учун баъзида вазн йўқотиш ҳақидаги мақтовлар ҳақоратомуз деб қабул қилинади? 20 апр, 23:08 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар